"Ўзкимёсаноат" АЖ

"Навоийазот" АЖда "Энг фаол инноватор аёл" кўрик-танлови ташкил этилди

// 01 fevral 2024 йил
https://pda.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/navoiyazot-azh-da-eng-faol-innovator-ayol-kurik-tanlovi-tash

“Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналарида фаолият юритаётган иқтидорли хотин-қизларни аниқлаш, уларнинг қобилиятини юзага чиқариш, кимё саноати ривожига хизмат қиладиган инновацион таклиф ва ташаббусларини ўрганиш ҳамда қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган “Энг фаол инноватор аёл” кўрик-танлови “Навоийазот”АЖда юқори савияда ташкил этилди.

Жамият ходимлари томонидан таклиф этилган лойиҳалар долзарблиги, муҳимлиги ва бугунги ишлаб чиқариш жараёнида иқтисодий ўсиш кўрсаткичларига ижобий таъсир этиши билан ажралиб туради. 

Барча иштирокчиларнинг тақдимоти билан танишган ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан ғолиблар эълон қилинди. 

1-ўринга 33-цех ходими Дурдона Акбарованинг “Анолит эритмаси таркибидан натрий хлорат тузини ажратиб олиш” лойиҳаси ва 30-цех хотин-қизлари вакили Барчиной Расулованинг “Яшил энергетика” мавзусидаги ишланмалари муносиб топилди.  

25-цех ходими Ҳилола Караматова ўзининг “Пиридин, пиколин ва винилпиридинлар синтези” мавзусидаги лойиҳаси билан 2-ўринни эгаллади.

3-ўрин 909-цех иштирокчиси Гулчеҳра Раҳимовага “Ацителен цехида технологик жараёнларнинг хавфсиз олиб борилиши” мавзусидаги тақдимот учун насиб этди.

Танлов ғолиблари феврал ойида бўлиб ўтадиган “Ўзкимёсаноат”АЖ тармоқ корхоналари ходимлари иштирокидаги республика босқичида иштирок этиш имконини қўлга киритишди.

Барча ғолиблар ва рағбатлантирувчи ўрин соҳиблари жамият оила ва хотин-қизлар хизмати ҳамда касаба уюшма қўмитаси томонидан тақдирланди.

"НАВОИЙАЗОТ" АЖ АХБОРОТ ХИЗМАТИ