"Ўзкимёсаноат" АЖ

«Мустақиллик кубоги»: гандбол майдонида кучлилар сараланди

// 20 avgust 2026 йил
https://pda.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/mustaqillik-kubogi-gandbol-maydonida-kuchlilar-saralandi

«Ўзкимёсаноат» АЖ тизимидаги корхоналар ходимлари ўртасида спортга бўлган қизиқиш ва соғлом рақобат муҳитини янада оширишга қаратилган беллашувлар янги босқичда давом этмоқда. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган «Мустақиллик кубоги» доирасида гандбол бўйича навбатдаги мусобақалар ўтказилди.



Тўп учун кечган ҳар бир учрашув иштирокчилардан юқори жисмоний тайёргарлик, тезкорлик ва аниқ ҳаракатларни талаб қилди. Жамоалар ҳужум ва ҳимоядаги тактик ёндашувлари, майдондаги ўзаро ҳамкорлиги ҳамда ғалабага бўлган интилишлари билан ажралиб турди.

Беллашувлар якунида «Қизилқум фосфорит комплекси» жамоаси энг юқори натижани қайд этиб, мусобақанинг биринчи ўрнига эга чиқди. «Индорама-Фарғонаазот» АЖ жамоаси иккинчи, «Деҳқонобод калий заводи» АЖ жамоаси эса учинчи ўринни қўлга киритди.



Мусобақа натижалари тармоқ корхоналари ўртасида спорт анъаналарини ривожлантириш, ходимларни фаол ҳаёт тарзига кенг жалб этиш ва жамоалар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда «Мустақиллик кубоги»нинг аҳамиятини яна бир бор намоён этди.