"Ўзкимёсаноат" АЖ

Мирзо Бобур хотирасига ҳурмат бажо келтирилди

// 14 fevral 2024 йил
https://pda.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/mirzo-bobur-hotirasiga-hurmat-bazho-keltirildi

Заҳириддин Муҳаммад Бобур - нафақат ўзбек мумтоз адабиётида, балки жаҳон адабиётида ҳам ўз ўрнига эга бўлган буюк шоирларимиздан бири. Қисқа умри давомида у наср ва назмда ҳам бирдек асарлар битиб, баракали ижод қилган. Унинг тарихчи олим, зукко адиб ва дилбар шоир сифатида қолдирган адабий мероси бебаҳодир. Унинг биргина "Бобурнома" йирик асари дунёнинг кўплаб тилларига таржима қилинган ва бу ишлар ҳамон давом этмоқда. 

 Бугун 14-феврал – буюк шоҳ ва шоир таваллудининг 541 йиллиги муносабати билан “Ўзкимёсаноат” АЖ ходимлари Адиблар хиёбонида шоҳ ва шоир Мирзо Бобур ҳайкали пойига гулчамбар қўйишди. Унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирилди. 

Шунингдек, шоирнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида йиғилганларга маълумотлар берилди. Ёшлар томонидан унинг ижодидан ғазал ва рубоийлар ижро этилди.