21-октябр-Ўзбек тили байрами куни муносабати билан "Максам-Чирчиқ" акциядорлик жамияти ишчи-ходимлари ўртасида "Китобхон ходим" танлови ўтказилди. Тадбирда корхонанинг турли ёшдаги ишчи-ходимлари иштирок этишди ва якунда:
1-ўринни Бош метролог бўлими ходими - М.Туйчиева;
2-ўринни Лойиҳалаштириш конструкторлик бўлими ходими - Э.Шерматов ҳамда Техник назорат бўлими ходими - Р.Нармурзаева;
3-ўринни Молия бўлими ҳисобчиси - Г.Норматова қўлга киритди.
Тадбир сўнггида ғолиб ва совриндорларга корхона маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси томонидан пул мукофотлари, диплом ҳамда китоблар тўпламлари топширилди.
"Максам-Чирчиқ" АЖ Матбуот хизмати