"Ўзкимёсаноат" АЖ

Ҳуқуқий саводхонлик – фуқаролик жамиятининг асоси

// 13 dekabr 2019 йил
https://pda.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/legal

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти кичик мажлислар залида жорий йилнинг 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сонли Фармонининг “Ўзкимёсаноат” АЖ ва унинг тизимидаги корхоналарда ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрдаги “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ЎРҚ-561-сонли ҳамда 2019 йил 2 сентябрдаги “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ЎРҚ-562-сонли Қонунларини мазмун-моҳиятини жамиятнинг марказий аппарати ходимлари ўртасида тарғиб қилишга қаратилган “Ҳуқуқий саводхонлик – фуқаролик жамиятининг асоси” мавзусидаги тадбир ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг масъул ходимлари ва “Ўзкимёсаноат” АЖ ходимлари иштирок этди.

Тадбир давомида Адлия вазирлиги масъул ходимлари томонидан юқорида кўрсатиб ўтилган Президент фармони, хотин-қизлар манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан қабул қилинган Қонунлар мазмун-моҳияти, ушбу ҳужжатлардан келиб чиқадиган вазифалар юзасидан тушунтириш берилди.

Ўз ўрнида “Ўзкимёсаноат” АЖ марказий аппарати ходимлари мавзу юзасидан ўзларининг таклифлари, фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Тадбир сўнгида йиғилиш иштирокчилари томонидан берилган саволларга маърузачилар жавоб бердилар.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати