"Ўзкимёсаноат" АЖ

Электр энергияси таъминотидаги қисқа муддатли узилиш “Қўнғирот сода заводи” МЧЖ ҚК фаолияти режадан ташқари тўхташига сабаб бўлди

// 02 iyul 2021 йил
https://pda.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/kungradsoda-energy

2021 йил 1 июль куни соат 19:41да юқори кучланишли 220 кВли “Каракалпакстан-1,2” электр тармоғида электр энергияси қисқа муддатли узилиши рўй берди. Бунинг оқибатида “Қўнғирот сода заводи” МЧЖ ҚК 1- ва 2-босқич кальцинацияланган сода ишлаб чиқариш цехлари тўлиқ тўхтади.

19:50дан бошлаб кальцинацияланган сода ишлаб чиқариш цехлари ишга туширила бошланди ва 22:20га қадар корхона асосий ва ёрдамчи цехлари тўла қувватда ишга туширилди.

Шу куннинг ўзида 22:40да электр энергияси таъминоти узилиши қайта кузатилди ва бунинг оқибатида 2-босқич кальцинацияланган сода ишлаб чиқариш цехи тўлиқ тўхтади.

Электр энергияси таъминоти тиклангач, 22:55дан бошлаб кальцинацияланган сода ишлаб чиқариш цехлари босқичма-босқич ишга туширилди ҳамда 2 июль куни соат 00:25да тайёр маҳсулот олинди.

Юз берган тўхталишлар “Қўнғирот сода заводи” МЧЖ ҚКнинг кальцинацияланган сода ишлаб чиқариш ҳажмлари камайишига сабаб бўлди ва 95 тонна кальцинацияланган сода ишлаб чиқариш имконияти бой берилди.

Ушбу авариявий тўхташ натижасида вужудга келадиган камомадларга қарамасдан тузилган шартномалар доирасида ички ва ташқи бозорларга маҳсулотлар тўлиқ ҳажмда ўз вақтида етказиб берилиши таъминланади.

 

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати