"Ўзкимёсаноат" АЖ

Кун рақами: «Максам-Чирчиқ» АЖда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 95 864 туп кўчат ва буталар экилди.

// 05 dekabr 2024 йил
https://pda.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/kun-raqami-maksam-chirchiq-azhda-yashil-makon-umummilliy-loy

2024 йилнинг куз мавсумида «Максам-Чирчиқ» АЖда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 95 864 туп кўчат ва буталар экилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 ноябрдаги «Республикада яшиллик даражасини янада ошириш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини изчил амалга ошириш орқали экологик барқарорликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 199-сонли Фармонида «Яшил макон» лойиҳасида шаҳарлар яшиллик даражасини 30 фоизга етказиш, хусусан, уларнинг атрофида «яшил белбоғ» яратиш мақсади белгиланган.

Бу жараёнларда «Максам-Чирчиқ» АЖ ҳам юртимизнинг яшиллик даражасини оширишга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Жумладан, корхона ҳудудида уруғчилик- кўчатчилик ва гулчилик хўжалиги ташкил этилган бўлиб, ҳар йили 60-70 минг туп манзарали ва мевали дарахт ҳамда 40 мингдан ортиқ мавсумий гул кўчатлари етиштирилмоқда.

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати