"Ўзкимёсаноат" АЖ

Коррупцияга қарши курашиш сиёсати бўйича янги ишга қабул қилинган ходимлар билан йиғилиш ўтказилди

// 23 avgust 2023 йил
https://pda.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/korrupsiyaga-qarshi-kurashish-siyosati-boyicha-yangi-ishga-qabul-qilingan-xodimlar-bilan-yigilish-otkazildi

Унда “Ўзкимёсаоат” АЖ Коррупцияга қарши курашиш ва Комплаенс бошқармаси бошлиғи О.Миртемиров, бошқарма бошлиғи ўринбосари Ж.Зикиров ҳамда бошқарув раисининг маънавий-маърифий ишлар ва давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси С.Абдурахмановалар маъруза қилишди.

Йиғилишда 2023-йилда ишга қабул қилинган ходимларга Жамиятнинг “Коррупцияга қарши курашиш сиёсати”, “Одоб-ахлоқ қоидалари”, “Манфаатлар тўқнашувини бошқариш” низомлари тўғрисида атрофлича маълумотлар берилди.

Жамиятда ҳар қандай коррупция кўринишларига йўл қўймаслик учун корпоратив маданиятни яратиш, шунингдек, касбий маданият, хизмат фаолияти давомида ва хизматдан ташқари вақтда одоб-ахлоқ меъёрлари ҳақида тушунтиришлар берилди.