"Ўзкимёсаноат" АЖ

KOICA ва KRICT қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларининг якуний семинари бўлиб ўтди

// 24 avgust 2026 йил
https://pda.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/koica-va-krict-qushma-ilmiy-tadqiqot-loyihalarining-yakuniy-

Тошкент шаҳрида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) кўмагида Корея кимёвий технологиялар илмий-тадқиқот институти (KRICT) билан ҳамкорликда амалга оширилаётган қўшма илмий-тадқиқот (Joint R&D) лойиҳаларининг якуний семинари – Final Review Workshop бўлиб ўтди.

Тадбирда KRICT раҳбарияти ва илмий ходимлари, кореялик экспертлар, Ўзбекистон томонидан қўшма илмий-тадқиқот лойиҳалари иштирокчилари ҳамда “Ўзкимёсаноат” АЖ вакиллари иштирок этди.



Семинарнинг асосий мақсади қўшма илмий-тадқиқот фаолияти якунларини сарҳисоб қилиш, эришилган натижаларни кўриб чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги илмий-технологик ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишдан иборат.

Семинар доирасида иккита қўшма R&D лойиҳаси бўйича амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар тақдим этилди.



Тақдимотлар давомида томонлар олиб борилган илмий тадқиқотлар натижаларини батафсил кўриб чиқиб, ўзаро фикр ва тажриба алмашдилар, шунингдек, ишлаб чиқилган технологияларнинг амалиётга татбиқ этиш имкониятларини муҳокама қилдилар. Тадбир якунида умумий муҳокама ўтказилиб, семинар натижалари сарҳисоб қилинди.