
Бугунги кунда “Навоийазот” АЖда кўплаб инвестицион лойиҳаларнинг амалга оширилаётгани, халқаро ҳамкорлик имкониятларининг кенгайиб бораётгани ходимларнинг хорижий тилларни билиш даражасини оширишни тақозо этади. Тил ўрганиш орқали халқаро тажриба, илғор технология, замонавий маълумотларни тўғридан-тўғри манбадан олиш имконияти яратилади, шунингдек чет элликлар билан эркин мулоқот қилиш кўникмалари шаклланади.

Жамиятда ходимлар, ёш мутахассисларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг билимини оширишга имконият яратиш мақсадида корхона ҳисобидан ўқув марказида инглиз ва хитой тиллари бўйича малакали педагогларнинг машғулотлари ташкил этилган.

Ҳафтанинг душанба ва чоршанба кунлари соат 13:00 дан 17:00 га қадар инглиз тили, сешанба ҳамда пайшанба кунлари эса соат 13:00 дан 17:00 гача хитой тиллари бўйича дарс ўтилмоқда.

