"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Ўзбекистон саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида фаол иштирок этмоқда

// 20 noyabr 2019 йил
https://pda.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/industrial-fair2

“Ўзэкспомарказ”да жорий йилнинг 18-22 ноябрь кунлари ўтказилаётган Ўзбекистон саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида иштирок этаётган “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти янги кооперацион шартномалар тузишни режалаштирмоқда.

“Ўзкимесаноат” АЖ кўргазмада тармоқ корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган 100 дан ортиқ маҳсулотлари ҳамда маҳаллийлаштириш дастури асосида ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилаётган маҳсулотлар билан фаол қатнашмоқда.

Бугунги кунга қадар 50 дан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан кабель, қувур, махсус ҳимоя воситалари, мойловчи ҳамда ҳар хил рангли метал ва бошқа зарурий маҳсулотлар харид қилиш бўйича музокаралар олиб борилиб, шартнома тузиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари кўргазма доирасида тармоқ корхоналари томонидан тақдим этилаётган маҳсулотларга бўлган қизиқиш кундан кунга ошиб бориши натижасида 1,0 триллион сўмга яқин кооперацион шартномалар тузиш бўйича таклифлар келиб тушмоқда.

“Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан кичик тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароит яратиш мақсадида кўргазма стендида шартномаларни расмийлаштириш учун интерактив компьютер техника воситалари билан таъминланган.

Ўзбекистон саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси жорий йилнинг 22 ноябрь кунига қадар давом этади. Шу муносабат билан, “Ўзкимёсаноат” АЖ маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳамда кичик бизнес субъектларини ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида кўргазмага таклиф этади.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати