"Ўзкимёсаноат" АЖ

Хушхабар: “Қизилқум фосфорит комплекси” Ўзбекистон корпоратив волейбол кубоги ғолиби

// 09 fevral 2026 йил
https://pda.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/hushhabar-qizilqum-fosforit-kompleksi-uzbekiston-korporativ-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 4-декабрдаги ПҚ–421-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Спорт вазирлиги, Ўзбекистон волейбол федерацияси, Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ташаббуси билан ижро этувчи банклар, корхона ва ташкилотлар ўртасида 6–7–8-феврал кунлари волейбол бўйича Ўзбекистон корпоратив кубоги мусобақаси юксак савияда ташкил этилди.

Мазкур нуфузли мусобақа мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, иш жамоалари ўртасида ўзаро ҳамжиҳатлик ва жамоавий руҳни мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Қувонарлиси, “Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖ жамоаси мусобақа давомида юқори маҳорат, қатъият ва жипслик намоён этиб, муносиб равишда фахрли 1-ўринни қўлга киритди.

“Ўзкимёсаноат“ АЖ ғолиб жамоани самимий табриклайди ва  келгусида ҳам янги ютуқлар, бардавом муваффақиятлар тилайди!