"Ўзкимёсаноат" АЖ

Хушхабар: «Максам-Чирчиқ» АЖ «Қадринг баланд бўлсин, она тилим» республика танловининг 2-ўрин соҳиби!

// 14 oktabr 2024 йил
https://pda.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/hushhabar-maksam-chirchiq-azh-qadring-baland-bulsin-ona-tili

Бугун Ёзувчилар уюшмасининг катта маросимлар залида вазирлик, ҳокимлик, ташкилот ва идоралар раҳбарларининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчилари иштирокида  «Қадринг баланд бўлсин, она тилим!» республика танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташаббуси билан ўтказилган ушбу танловда «Максам-Чирчиқ» АЖ танловнинг «Давлат тилида иш юритиш йўлга қўйилган энг яхши вазирлик, идора, ташкилот тизими» йўналишида 2-ўринни эгаллади. 

 «Ўзкимёсаноат» АЖ «Максам-Чирчиқ» АЖ жамоасини ушбу эътироф билан табриклайди. Жамиятимиз ва тизим корхорналари давлат тилимизнинг мавқеини юксалтиришда давом этади. 


 
«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати