"Ўзкимёсаноат" АЖ

"Ўзкимёсаноат" АЖда Гeрмания Фeдeратив Рeспубликасининг Ўзбeкистон Рeспубликасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Др. Тило Клиннeр билан учрашув бўлиб ўтди

// 20 may 2022 йил
https://pda.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/germaniya-hamkorlik-uchrashuv

Бугун "Ўзкимёсаноат" АЖда Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Др. Тило Клиннер ҳамда Германиянинг "The Linde Group" компанияси вице-президенти Томас Ҳилкерлар билан учрашув бўлиб ўтди. Музокаралар давомида Ўзбекистон ва Германия ўртасида кимё саноати бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш, амалга оширилаётган йирик инвестиция лойиҳалари, жумладан, Германиянинг "The Linde Group" компанияси билан биргаликда "Навоийазот" АЖда ҳавони тақсимлаш ускунасини қуриш лойиҳаси, шунингдек, Германиянинг "Siemens Energy", Франциянинг  "EDF Group" ва Нидерландиянинг «Stone City Energy Insolar Bv» компанияларининг тўғридан-тўғри инвестициялари ҳисобига, "Навоийазот" АЖ негизида янги ташкил этилаётган "Навоий газ-кимё технологик кластери" ҳамда кимё тармоқ корхоналари учун замонавий энергоблок қуриш лойиҳалари юзасидан фикр алмашилди. Ҳамкорлик самарали давом этаётганлиги, жараён навбатдаги босқичга ўтгани ва тез фурсатларда қурилиш ишлари бошланиши алоҳида таъкидланди. Замонавий энергоблок «Навоий газ-кимё технологик кластери» резидентларини мунтазам равишда мустақил электр энергияси билан таъминлайди.

Шу билан бирга, учрашув давомида кимё саноатига "яшил" технологияларни кенг жорий қилиш, логистика,  NACAG гранти асосида Азот кислотаси ишлаб чиқарувчи корхоналарни декорбонизация қилиш масалалари муҳокама қилинди. "The Linde Group" компанияси вице-президенти Томас Ҳилкер бу каби лойиҳаларни амалга оширишда компания, "Ўзкимёсаноат" АЖ билан ҳамкорликка доим тайёр эканлигини билдирди. Қолаверса, Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Др. Тило Клиннер самарали ҳамкорликдан доим мамнун эканлиги, бу каби истиқболли лойиҳаларни мунтазам қўллаб-қувватлаши, шунингдек, "Ўзкимёсаноат" АЖ ҳамда Германиянинг "BASF" ва "Bayer" компаниялари ўртасида инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш борасида ҳамкорлик алоқаларининг ўрнатилишида кўмаклашишини билдирди.

Музокаралар давомида таъл им, илмий изланишлар, соҳа ривожи ва келажаги учун муҳим саналган замонавий билимларга эга етук кадрлар тайёрлаш борасида ҳам ўзаро ҳамкорликни самарали йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 

"Ўзкимёсаноат" АЖ Матбуот хизмати