"Ўзкимёсаноат" АЖ

Яшил технологиялар, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва утилизация қилиш

// 18 dekabr 2019 йил
https://pda.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/gdmeco

Жанубий Кореянинг “GDM ECO” компанияси таклифига биноан “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида “GDM ECO” компанияси раҳбарияти ва “Ўзкимёсаноат” АЖ тизмига кирувчи корхона ва ташкилотлар вакиллари иштирокида учрашув ташкил этилди.

Тадбир давомида “GDM ECO” компанияси томонидан “Яшил технологиялар, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва утилизация қилиш” мавзусида тақдимот ўтказилди.

“GDM ECO” компанияси вакиллари тадбир иштирокчиларини корхоналарнинг атроф-муҳитга зарарли таъсирини камайтириш мақсадида ишлаб чиқарилаётган ускуналар билан таништириб ўтдилар. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўшма корхона очилиши ва шу билан зарарли моддаларнинг экологик таъсирини камайтириш мақсадида импорт қилинадиган ускуналар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ҳақида таъкидлаб ўтдилар.

 

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати