"Ўзкимёсаноат" АЖ

Форум доирасида психологик семинар-тренинг ташкил этилди

// 10 iyun 2026 йил
https://pda.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/forum-doirasida-psihologik-seminar-trening-tashkil-etildi



Кимё саноати ёш мутахассислари форуми доирасида лм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш фонди билан ҳамкорликда психологик семинар-тренинг бўлиб ўтди.



Тренинг давомида мутахассислар томонидан шахсий ривожланиш, лидерлик қобилиятларини шакллантириш, жамоада самарали ишлаш, мулоқот маданияти ҳамда стрессли вазиятларни бошқариш мавзуларида маърузалар қилинди.



Семинар иштирокчиларга ўз устида ишлаш, касбий фаолиятда самарадорликни ошириш ҳамда жамоа билан ишлаш кўникмаларини ривожлантириш бўйича фойдали тавсиялар берилиши билан аҳамиятли бўлди.