Агар сиз бакалавр ёки магистратура талабаси бўлсангиз ва кимё соҳасида ўзингизни исботламоқчи бўлсангиз, сизни Kimyo Girls Республика олимпиадасида иштирок этишга таклиф қиламиз.
Иштирок этиш шартлари :
Kimyo Girls Республика олимпиадасида Республикамизда таълим олувчи барча олий таълим муассасалари талабалари иштирок этишлари мумкин.
Рўйхатдан ўтиш жараёнини якунлаш учун иштирокчилар кимё соҳасидаги лойиҳаларининг тавсифини тақдим этишлари керак.
Танлов босқичлари:
1-босқич
Феврал ойида туманларда (шаҳарларда) ўтказилади ва 2-босқичга энг юқори натижаларга эришган 50 нафар номзод ўтади
2-босқич
Март ойининг бошида энг яхши 15 номзод кейинги босқичга йўлланма олади
3-босқич
Март ойида бўлиб ўтади ва 5 иштирокчидан иборат 3 та жамоа ўз лойиҳаларини ҳимоя қилади
Рўйхатдан ўтиш муддати: 19.02.2024