"Ўзкимёсаноат" АЖ

Доривор ўсимликлар соҳасида Ўзбекистон–Хитой илмий мулоқоти бўлиб ўтди

// 22 iyun 2026 йил
https://pda.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/dorivor-usimliklar-sohasida-uzbekiston-hitoy-ilmiy-muloqoti-

Пойтахтимизда “Доривор ўсимликларни етиштириш ва улардан фойдаланишнинг долзарб масалалари” мавзусида Ўзбекистон–Хитой халқаро симпозиуми бўлиб ўтди.

Анжуманда Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикасининг олимлари, профессор-ўқитувчилари, илмий тадқиқотчилари, фармацевтика ҳамда кимё саноати вакиллари иштирок этиб, доривор ўсимликларни чуқур ўрганиш, уларни замонавий технологиялар асосида қайта ишлаш ва юқори қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш масалаларини муҳокама қилдилар.



Симпозиумда “Ўзкимёсаноат” АЖнинг Инновация ва янги технологияларни жорий этиш бўлими вакиллари ҳам фаол иштирок этиб, илм-фан ютуқларини ишлаб чиқаришга татбиқ этиш, инновацион ечимлар асосида янги маҳсулот турларини яратиш ҳамда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди. Тадбир икки мамлакат олимлари ва мутахассислари ўртасида тажриба алмашиш, илмий изланишларни амалиёт билан уйғунлаштириш ҳамда истиқболли қўшма лойиҳаларни шакллантириш учун муҳим мулоқот майдони бўлди.



Бугунги кунда “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимида юқори технологик, импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, илмий тадқиқотлар натижаларини саноатга жорий этиш ва маҳаллий хомашё ресурсларидан самарали фойдаланиш устувор вазифалардан бири ҳисобланади.



Халқаро симпозиум мазкур йўналишлардаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, инновацион технологияларни амалиётга татбиқ этиш ва мамлакатимиз кимё ҳамда фармацевтика саноатининг рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.