"Ўзкимёсаноат" АЖ

«Деҳқонобод калий заводи» АЖда Энергетика хавфсизлиги ойлиги доирасида семинар ташкил этилди

// 13 noyabr 2024 йил
https://pda.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/dehqonobod-kaliy-zavodi-azhda-energetika-havfsizligi-oyligi-

Бугун «Деҳқонобод калий заводи» АЖда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 июнда қабул қилинган «Энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги ПҚ-222-сонли қарорининг мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан жамият ходимлари учун семинар ташкил этилди.

Унда электр энергиясини тежаш, ундан оқилона фойдаланиш, қиш мавсумига муносиб тайёргарлик кўриш ҳамда энергия тежамкор ускуналарни ўрнатиш бўйича жорий йил ҳисобидан жамиятда амалга оширилган ишлар ва эришилган натижаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Ундан ташқари «Энергетика хавфсизлиги ойлиги» доирасида ишлаб чиқаришда ёқилғи-энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича масъулларга тегишли тавсиялар берилди.  

«Деҳқонобод калий заводи» АЖ Матбуот хизмати