"Ўзкимёсаноат" АЖ

Давлат тилида иш юритилиши ҳолати ўрганилди

// 04 oktabr 2023 йил
https://pda.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/davlat-tilida-ish-yuritilishi-holati-urganildi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқейини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПФ-5850-сонли Фармони ижроси  ҳолатларини ўрганиш, иш юритиш ҳужжатларида давлат тили тўғрисидаги қонун талабларига риоя этилишини ўрганиш мақсадида “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси маслаҳатчиси Санобар Абдурахманова “Қўнғирот сода заводи” МЧЖ ҚКга ташриф буюрди.

Ташриф давомида корхонада давлат тилида иш юритиш масалалари бўйича ҳужжатлар билан танишилди. Хато ва камчиликларни бартараф этилиши бўйича мутасаддиларга вазифалар юклатилди.