"Ўзкимёсаноат" АЖ

Давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган семинар

// 22 Sentabr 2026 йил
https://pda.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/davlat-mustaqilligining-35-yilligiga-bagishlangan-seminar

 

“Ўзкимёсаноат” АЖда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида илгари сурилган ғоя ва ташаббусларнинг мазмун-моҳиятига бағишланган ўқув-семинар ташкил этилди.



Унда “Ўзкимёсаноат” АЖ мутахассислари, тармоқ корхоналари, олий таълим муассасалари масъул ходимлари, шунингдек, Республика Маънавият ва маърифат маркази масъул ходимлари иштирок этди. Тадбирда Президент нутқида белгилаб берилган устувор вазифалар, мамлакат тараққиётини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган ташаббуслар ҳамда уларнинг жамият ҳаётидаги аҳамияти ҳақида ходимларга маълумот берилди.



Шунингдек, мазкур вазифаларнинг аҳоли фаровонлигини таъминлаш, юртимизда ижтимоий-маънавий муҳитни янада мустаҳкамлаш ва жамиятда фаол фуқаролик позициясини шакллантиришдаги ўрни хусусида фикр юритилди.



Семинар якунида иштирокчилар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, нутқда белгиланган вазифалардан келиб чиқадиган муҳим жиҳатлар юзасидан фикр ва мулоҳазалар алмашилди.