"Ўзкимёсаноат" АЖ

"Чирчиқ" кимё-индустриал технопаркига "Ўзкимёсаноат" АЖ таркибига кирувчи корхоналар вакиллари ташриф буюрди.

// 27 iyun 2025 йил
https://pda.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/chirchiq-kimyo-industrial-tehnoparkiga-uzkimyosanoat-azh-tar

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад технопарк резидентларининг ишлаб чиқариш фаолияти билан танишиш ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ассортиментини ўрганишдан иборат.

Ташриф давомида делегация аъзолари корхоналарнинг технологик жараёнлари ва ишлаб чиқариш қувватлари билан танишиб, ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар.

Бундай амалий ташрифлар кимё саноати корхоналари ўртасида ишлаб чиқариш кооперациясини мустаҳкамлашга хизмат қилади, шунингдек, ҳамкорликнинг янги йўналишларини ривожлантириш учун қулай шароит яратади.