"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Чирчиқ” кимё - индустриал технопаркида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди

// 03 aprel 2025 йил
https://pda.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/chirchiq-kimyo-industrial-tehnoparkida-toshkent-viloyati-hok

"Чирчиқ" кимё-индустриал технопаркида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг бизнес эгалари ва экспортга ихтисослашган корхоналар вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбир очиқ мулоқот шаклида ўтиб, долзарб муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш, шунингдек, саноат салоҳиятини ривожлантириш бўйича истиқболли ташаббусларни муҳокама қилишга бағишланди.

Очиқ мулоқот доирасида тадбиркорлар ҳамда Технопарк резидентлари ўз таклифлари, муаммолари ва вилоятда саноатни ривожлантириш билан боғлиқ долзарб масалаларни баён этдилар.

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев барча иштирокчиларни диққат билан тинглаб, масъул раҳбарларга муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш бўйича топшириқлар берди.

Тадбиркорлар билан тўғридан-тўғри мулоқот – саноат ишлаб чиқаришини кўпайтириш ва экспорт салоҳиятини ошириш учун самарали ечимларни биргаликда топиш имкониятидир.