// 30 aprel 2025 йил
https://pda.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/butunzhahon-mehnatni-muhofaza-qilish-kuni-munosabati-bilan-k

“28-апрел – Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” муносабати билан кимё корхоналарида қатор тадбирлар ўтказилди.
- “Деҳқонобод калий заводи” АЖда масъуллар ҳамда ишчи-ходимлар иштирокида мулоқот ташкил этилди.
- “Қўнғирот сода заводи” МЧЖ ҚКда бўлиб ўтган “Меҳнат муҳофазаси билимдони” кўрик танловида фахрли ўринларни эгаллаган ходимлар эсталик совғалари билан тақдирланди.

- Сана муносабати билан “Навоийазот” АЖда ўтказилган тадбирда корхонанинг меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси бўлими ходимлари фаолияти эътироф этилди. Шунингдек, корхонанинг меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси бўлими ҳамда жамият касаба уюшмаси қўмитаси вакиллари иштирокида ишлаб чиқариш мажмуалари, цехларда назорат тадбирлари ўтказилди.

- “Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖда ходимларни хавфсиз ва қулай иш шароти билан таъминлаш ва уларнинг тайёргарлигини текшириш мақсадида “Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича вакил” ва “Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича ишчи” танловлари ўтказилди.
- “Максам–Чирчиқ” АЖда сана муносабати билан корхона ишчилари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Масъуллар томонидан соҳадаги муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан фикр – мулоҳазалар тингланди.

- “Аммофос –Максам” АЖ Ўзбекистон Касаба уюшмалари ҳаракатининг 120-йиллиги ва “бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш” куни муносабати билан ўтказилган Республика танловининг 1-босқичида “Энг яхши касаба уюшма ташкилоти” “Энг яхши ташкилот”, “Энг яхши меҳнат муҳофазаси вакили” номинациялари бўйича фахрли ўринларни эгаллади.



“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати