“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Евгений Коржиков ва Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё технологиялари университети Тошкент шаҳридаги филиалининг илк магистрлари ўртасида учрашув ташкил этилди.
Учрашувда мамлакатимизда ёшлар учун яратилаётган имкониятлар, кимё саноати тармоғини модернизация қилиш жараёнларида юқори малакали кадрларнинг ўрни ҳамда илм-фан, ишлаб чиқариш интеграциясини кучайтириш масалалари хусусида атрофлича фикр алмашилди.
Шунингдек, ёш мутахассисларнинг келгусидаги меҳнат фаолияти, илмий изланишлари, инновацион ғоялари ва режалари муҳокама қилинди.
Очиқ ва самимий руҳда ўтган мулоқотда магистрлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, келгусида кимё саноати корхоналарида амалга оширилаётган замонавий лойиҳалар юзасидан фикр билдиришди.
Тадбир сўнггида магистрларга дипломлар тантанали равишда топширилди. Евгений Коржиков битирувчиларни ушбу муҳим ва қувончли воқеа билан самимий табриклаб, уларнинг келгусидаги меҳнат ва илмий фаолиятида улкан муваффақиятлар тилади.