"Ўзкимёсаноат" АЖ

Бошқарув раиси маслаҳатчиси «Маънавият фидоийси» кўкрак нишони билан тақдирланди.

// 09 sentabr 2024 йил
https://pda.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/boshqaruv-raisining-maslahatchisi-manaviyat-fidoiysi-kukrak-

«Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раисининг маънавий-маърифий ишлар ва давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Санобар Абдурахманова «Маънавият фидоийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. 

Санобар Абдурахманованинг Жамиятимиз ва тизим корхоналарида маънавий-маърифий ишларни амалга оширгани, юксак ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантириш борасида фидокорона меҳнат қилгани ва самарали натижаларга эришгани, шунингдек, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли фаолияти ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан муносиб эътироф этилди. 

 «Ўзкимёсаноат» АЖ жамоаси Санобар Абдурахмановани ушбу юксак эътироф билан қутлайди ҳамда келгуси ишларида улкан муваффақиятлар тилайди. 

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати