“Ўзкимёсаноат” АЖга Оҳангарон туманидаги “Тут”, “Нуробод”, “Ўзбекистон”, “Убайд” ва “Янги Ҳаёт” маҳаллаларида истиқомат қилувчи 60 нафар ишсиз ёшлар бириктирилган.
Ёшлар билан манзилли ишлаш, уларнинг ҳар бирига алоҳида эътибор қаратиш ва муаммоларини чуқур ўрганиш мақсадида махсус ишчи гуруҳ шакллантирилди. Жойларда олиб борилаётган ўрганиш жараёнида ёшларнинг оилавий шароити, яшаш муҳити, орзу-интилишлари ва мавжуд тўсиқлар таҳлил қилинмоқда.
Ишчи гуруҳ маҳаллалардаги “Маҳалла еттилиги” билан ҳамкорликда учрашувлар ташкил этиб, муаммолар ечими юзасидан очиқ мулоқот ва режалар муҳокамасини ўтказди.
Ўрганиш натижалари асосида ҳар бир ёш учун алоҳида “Йўл харитаси” ишлаб чиқилмоқда. Ушбу харита орқали ёшларнинг ишсизлар тоифасидан чиқиши, касбга эга бўлиши ва ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш мақсад қилинган.
“Ўзкимёсаноат” АЖ ёшларнинг келажаги учун масъулият билан ёндашади ва уларни қўллаб-қувватлашни давом эттиради.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати