"Ўзкимёсаноат" АЖ

«Азот Синтезгаз. Ўзбекистон ва МДҲ» 3-халқаро конгресси ва кўргазмаси ўз ишини бошлади

// 22 noyabr 2024 йил
https://pda.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/azot-sintezgaz-uzbekiston-va-mdh-3-halqaro-kongressi-va-kurg

Аввал хабар берганимиздек, пойтахтимизда «Азот Синтезгаз. Ўзбекистон ва МДҲ» 3-халқаро конгресси ва кўргазмаси ўз ишини бошлади. 

200 нафардан зиёд иштирокчи қатнашаётган ва 10 дан ортиқ инвестиция лойиҳалари тақдим этилаётган мазкур нуфузли тадбир Ўзбекистон ва МДҲ мамлакатларидаги йирик синтез-газини қайта ишлаш корхоналари, ҳокимият органлари, ишлаб чиқариш технологиялари литсензиарлари, ускуна ишлаб чиқаруви ва етказиб берувчилар, инжиниринг ва лойиҳа-қурилиш компанияларини бир майдонда жамлади. 

Анжуманда «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Евгений Коржиков иштирокчиларга табрик сўзи йўллаб, замонавий шароитда технологияларни маҳаллийлаштиришнинг аҳамияти ва маҳаллий бозорни ривожлантириш масалаларига алоҳида тўхталди. 

Чирчиқ кимё-индустриал технопаркининг Резидентлар билан ишлаш департаменти бошлиғи Тимур Болтабоев технопарклар ҳақида батафсил тақдимот қилиб, хорижий ишлаб чиқарарувчиларни жалб этиш масалалари бўйича фикр билдирди. 

Конгресс давомида ишлаб чиқариш қувватларини қуриш ва модернизация қилиш бўйича йирик инвестиция лойиҳалари, шунингдек, азот, метанол, аммиак ва минерал ўғитлар (азот, калий, фосфор, комплекс) ишлаб чиқарувчи мавжуд корхоналар фаолияти самарадорлигини ошириш имкониятлари муҳокама қилинмоқда.

Хусусан, иштирокчилар тадбирнинг биринчи кунида Ўзбекистон ва МДҲда синтез-газини қайта ишлаш саноатининг замонавий ечимлари юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.

Шунингдек, соҳадаги етакчиларнинг технологик ютуқлари, янги технологиялар, ускуналар, ечимлар ва хизматлар бозоридаги вазият таҳлил қилинди. Тармоқнинг технологик ривожланиши, инновацияларни ишлаб чиқаришга жорий этишнинг илғор тажрибаси амалий мисоллар билан кўриб чиқилди.

Шу билан бирга иштирокчилар метанол ва аммиак - технологик муаммолар ва улардан ишлаб чиқаришда фойдаланишнинг афзалликлари, Ўзбекистон ва МДҲ мамлакатларида саноат корхоналарини қуриш бўйича режалаштирилган ва амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича ўзаро тажриба алмашишди.

Конгресс 21 ноябрь куни ўз ишини давом эттиради.

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати