"Ўзкимёсаноат" АЖ

Кенг турдаги кимёвий реагентларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

// 10 yanvar 2020 йил
https://pda.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/arment-construction-chemicals

“Ўзкимесаноат” акциядорлик жамиятида “ARMENT CONSTRUCTION CHEMICALS” компанияси вакиллари ва “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқарув раисининг ўринбосари Ш.Набиев бошчилигидаги вакиллар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

“ARMENT CONSTRUCTION CHEMICALS” компанияси Ўзбекистонда цемент ва бетон учун кимёвий қўшимчалар ҳамда фторопластик маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи етакчи ишлаб чиқарувчи корхоналардан ҳисобланади. Компания қисқа вақт ичида ишлаб чиқариш сифати туфайли МДҲ мамлакатлари ва Россияга экспорт қилиш бўйича Ўзбекистон бозори тарихида биринчи бўлиб таъминот ўрнатишга муваффақ бўлди.

Музокаралар давомида “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналарининг техник ва технологик салоҳиятини жалб этган ҳолда, бетон ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиладиган супер ва гиперпластификаторлар ҳамда метилен хлорид, трихлоретилен каби кенг турдаги кимёвий реактивларни ҳамкорликда ишлаб чиқариш масалалари муҳокама қилинди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати