"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Бошқарув раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — матбуот котиби тайинланди

// 23 oktabr 2019 йил
https://pda.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/appointment-xaitova

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Матбуот хизмати раҳбари Хаитова Мастура Хусановна Бошқарув раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — матбуот котиби лавозимига тайинланди.

М.Хаитова 2009 йил Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультетининг магистратура босқичини, 2015 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг Бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш факультетини тамомлаган.

Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.

Манба: ЎзА