«Аммофос-Максам» АЖ бошқаруви раиси Искандар Умаров, «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси маслаҳатчиси Санобар Абдурахмонова, «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Муҳаммадбобур Абдуразаков бошчиликда корхонада сайёр қабул ташкил этилди.
Учрашувда жамият фаолиятида аёллар ва ёшларнинг ўрни ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтилди. Улар учун муносиб шароитларни яратиш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, салоҳиятли ходимларнинг малака ва тажрибасини ошириш мақсадида юртимизда амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.
Ишчи-ходимлар сайёр қабул давомида ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олишди.
«Аммофос-Махам» АЖ Матбуот маркази