"Ўзкимёсаноат" АЖ

“ACWA Power” халқаро энергетика компанияси бошқаруви раиси Тошкент вилоятидаги яшил водород ишлаб чиқариш корхонасига ташриф буюрди.

// 12 iyun 2025 йил
https://pda.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/acwa-power-halqaro-energetika-kompaniyasi-boshqaruvi-raisi-t

“ACWA Power” халқаро энергетика компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳридаги яшил водород ишлаб чиқариш корхонасига ташриф буюрди. 

Мазкур лойиҳа “Ўзкимёсаноат” АЖ ва Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси “ACWA Power UKS Green H2” қўшма корхонаси негизида амалга оширилмоқда. Лойиҳа бўйича йилига 3 минг тоннадан ортиқ яшил водород ишлаб чиқарилади ва минерал ўғитларга қайта ишланади. 

Унинг доирасида корхонани қайта тикланувчи энергия билан таʻминлайдиган 52 МВт қувватга эга шамол электр стансиясини қуриш ҳам кўзда тутилган.

Таʻкидлаш жоиз, мазкур лойиҳа мамлакатимизда “яшил энергетика”ни ривожлантириш ва иқтисодиётга энергия тежамкор технологияларни кенг жорий қилишда муҳим қадамлардан бири ҳисобланади. Лойиҳадан мақсад:

Эътиборли жиҳати шундаки, яшил водород ишлаб чиқариш жараёнида атроф-муҳитга зарарли ташланмалар чиқарилмайди, нефт ёки табиий газ каби қазиб олинадиган ёқилғидан фойдаланишни камайтиради ва иқтисод қилиш имконини беради. Бу эса “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва "яшил" иқтисодиётни ривожлантириш йилида кўзланган мақсадларга эришиш имконини беради. 

Шуни ҳам алоҳида таʻкидлаш лозимки, ушбу лойиҳа ишга тушилиши билан Ўзбекистон дунёда яшил водород ишлаб чиқариладиган 7-мамлакат, МДҲ мамлакатлари орасида 1-давлат бўлди.  

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати