
Марказий Осиё тарихида илк бор Ўзбекистон мезбонлик қилаётган 58-Халқаро кимё олимпиадаси (International Chemistry Olympiad – IChO 2026) доирасида иштирокчилар учун энг масъулиятли босқичлардан бири — лаборатория-амалий синовлар бошланди.

Бугун иштирокчилар кимё фанидан ўзларининг амалий билим ва кўникмаларини синовдан ўтказмоқда.

Амалий босқичда дунёнинг 90 дан ортиқ мамлакатидан ташриф буюрган иқтидорли ўқувчилар белгиланган вақт давомида мураккаб лаборатория ишларини бажариб, кимёвий таҳлил, эксперимент ўтказиш ҳамда натижаларни илмий жиҳатдан асослаш бўйича маҳоратини намоён этади.

Мазкур синов иштирокчиларнинг назарий билимлари билан бир қаторда, лабораторияда ишлаш маданияти, аниқлик ва таҳлилий фикрлаш қобилиятини ҳам баҳолайди.