"Ўзкимёсаноат" АЖ

30- июн - Ёшлар куни!

// 30 iyun 2026 йил
https://pda.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/30-iyun-yoshlar-kuni

Юртимиз келажаги, ишонч ва умидининг рамзи бўлган азиз Ўзбекистон ёшлари!

Ёшлик, куч-ғайрат ва баркамоллик байрами муборак бўлсин! Ёшлик – бу орзу, интилиш, ғайрат ва жасорат фасли. Шундай муқаддас туйғулар билан тўлган бу кунда барча ёшларимизни, хусусан, кимё саноатида самарали меҳнат қилаётган билимли, ташаббускор ёш мутахассисларимизни самимий табриклаймиз!

Сизларга бахт, омад, баланд парвозлар, мустаҳкам соғлик, муваффақиятлар ва улкан зафарлар тилаймиз!

“Ўзкимёсаноат” АЖ жамоаси