"Ўзкимёсаноат" АЖ

2018 йил якунлари бўйича “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналари фаолияти тўғрисида

// 15 yanvar 2019 йил
https://pda.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/2018-yil-yakunlari-buyicha-uzkimyosanoat-azh-korhonalari-faoliyati-tugrisida

2018 йил якуни билан “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 4,17 трлн. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилди.

Соф ҳолда 1170,77 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 847,98 минг тонна азотли ўғитлар, 140,38 минг тонна фосфорли ўғитлар ва 182,41 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.

Йил якуни билан биржа савдоларида 884,66 минг тонна минерал ўғитлар сотилди.

Маҳсулот экспортининг прогнози 100%га бажарилди.

Ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш прогнози 107.6%га ёки 260,8 млрд. сўмга камайтирилди.

Инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларни бажариш доирасида “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналари томонидан 466,9 млн.доллар ҳажмида инвестициялар ўзлаштирилди.

1242 янги иш ўрни яратилди, шу жумладан 15 си касаначилик асосида.

 

 “Ўзкимёсаноат” АЖ матбуот хизмати