"Ўзкимёсаноат" АЖ

184 та хонадонга ёрдам кўрсатилиши натижасида 160 та янги иш ўрни яратилди

// 01 aprel 2025 йил
https://pda.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/184-ta-honadonga-yordam-kursatilishi-natizhasida-160-ta-yang

Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги ПФ-18-сонли фармойиши асосида 11 мартдан бошлаб “Долзарб бир ойлик” сафарбарлиги эълон қилинган.

Ойлик доирасида “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқарув раиси биринчи ўринбосарига бириктирилган оғир тоифадаги маҳаллалар – Янгиобод, Иштирхон ҳамда Сувлиариқ МФЙларида дастлаб хонадонларда тўлиқ хатлов жараёнлари олиб борилди. Аҳоли вакиллари билан сайёр қабул ва учрашувлар ўтказилди. Ўрганишлар давомида аниқланган муаммоларни бартараф этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида жамият томонидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Бунда эҳтиёжманд хонадонлардаги меҳнатга лаёқатли оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш мақсадида 1 донадан мини мотокултиватор ва 1 та хонадонга 1 дона инкубатор олиб бериш, оилага қўшимча даромад манбаи яратиш мақсадида етарли имкониятга эга бўлган ҳар бир хонадон салоҳиятидан келиб чиқиб, паррандачиликни ривожлантириш, иқтисодий имконияти етарли бўлмаган оилаларнинг таълим олаётган фарзандларига молиявий кўмаклашиш, хорижий тилларга ўргатиш орақали ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига юбориш масалаларига эътибор қаратилди. Шунингдек, иқтисодий имконияти етарли бўлмаган оила аъзоларига жарроҳлик амалиёти ва даволанишга молиявий кўмаклашиш, ҳудудлардаги боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилаларга томорқачиликни ривожлантириш учун картошка уруғи етказиб бериш мақсад қилинди.

Учала маҳаллада кўргазмали семинарлар ўтказилди. Семинарларда туман ҳокими  ўринбосарлари, “Ўзкимёсаноат” АЖ масъуллари қатнашдилар.

Маҳаллалар кесимида рўйхат асосида хонадонларнинг қўшимча даромад манбаини яратиш мақсадида жами 8 та хонадонга мотокултеватор, 4 та хонадонга 1 донадан инкубатор, 7 та хонадонга 1 тадан пайвандлаш аппарати олиб берилди. Бундан ташқари МФЙлар кесимида 16 та хонадонга 1 тадан оверлок, 28 та хонадонга тикув машинаси олиб берилиб, МФЙ биносининг бўш хонасида кооперация асосида тикувчилик цехи ишга туширилди ва лидер тадбиркорга бириктирилди. 20 та хонадонга 1 тадан пишириқлар тайёрлаш учун электр печи тақдим этилди.

Маҳаллалар кесимида рўйхат асосида 4 нафар турмуш шароити оғир, қўшимча даромадга эга бўлмаган оила фарзандининг олий ўқув билим юрти учун белгиланган 1 йиллик шартнома тўловлари тўлаб берилди.

184 та хонадонга ёрдам кўрсатилиши натижасида 160 та янги иш ўрни яратилди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати