“Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖда хотин-қизларнинг касблар ва ихтисосликларини чуқур ўрганишга бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш мақсадини кўзлаган “Энг фаол инноватор аёл” кўрик-танлови бўлиб ўтди.
Мазкур “Энг фаол инноватор аёл” кўрик-танлови учун жамият бўлим ва цехларида фаолият юритаётган хотин-қизларнинг корхона иқтисодий самарадорлигини кўтарувчи ғоялари тақдим қилинди.
Иштирокчиларнинг лойиҳаларини баҳолашда ишларнинг ўзига хослиги ва долзарблигига эътибор қаратилди.
Танлов якунига кўра,
- биринчи ўринга Кадрлар бўлими муҳандиси Гулноза Ачилованинг лойиҳаси;
- иккинчи ўринга Хўжалик ишлари бўлими ходимаси Мохира Хамраева лойиҳаси;
- учинчи ўринга эса Ишлаб чиқариш техник бўлими мутахассиси Уракова Барно лойиҳаси муносиб деб топилди.
Ғолибларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
"Қизилқум фосфорит комплекси" МЧЖ Матбуот хизмати