"Ўзкимёсаноат" АЖ

"Ўзбекнефтгаз" ва "Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятларида коррупцияга қарши курашиш “комплаенс назорат” тизими жорий этилмоқда

// 06 noyabr 2019 йил
https://pda.uzkimyosanoat.uz/uz/press/about-us/control-compliance

Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси ишчи органи – Бош прокуратура томонидан БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф бошқарув институтлари орқали коррупцияга қарши курашиш” лойиҳаси ҳамкорлигида “Ўзкимёсаноат” ва “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятларида коррупцияга қарши курашиш чораларини кучайтириш мақсадида коррупцияга қарши курашиш «комплаенс назорат» (compliance control) тизимини жорий этиш бўйича ишлар бошланди.

Ушбу лойиҳа етакчи ҳалқаро ташкилотлардан бири ҳисобланган ҳалқаро аудиторлик компанияси KPMG (Италия) экспертлари билан биргаликда амалга оширилмоқда.

Тақдимот давомида “KPMG” экспертлари мазкур лойиҳани халқаро экспертларнинг фаол қўллаб-қувватлаши билан амалга оширилиши жамиятларда коррупцияга қарши ҳалқаро стандартлар ва амалиётларни самарали жорий этишга имкон беришини, шунингдек жамиятларнинг шаффофлиги, корпоратив бошқарув даражаси ва инвестициявий жозибадорлиги ошишини таъкидлаб ўтишди.

Бундан ташқари, мазкур жамиятларда коррупцияга қарши чораларни самарали амалга оширишда тўпланган тажрибадан бошқа устав жамғармасида давлат улуши бўлган ташкилотларда ва ҳўжалик юритувчи субъектларда коррупцияга қарши курашнинг умумий йўналишини шакллантириш учун фойдаланиш мумкинлиги қайд этилди.

Манба: ЎзР. Бош прокуратураси