"Қизилқум фосфорит комплекси" масъулияти чекланган жамиятида хотин-қизларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, соғлиғини сақлаш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни тизимли давом эттириш мақсадида жорий йилнинг 21 июнь куни МЧЖ директори Фаррух Самадов ҳамда «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси маслаҳатчиси – хотин-қизлар кенгаши раиси Санобар Абдурахманова бошчилигида хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раислигига сайлов ўтказилди. Очиқ овоз бериш йўли орқали ўтказилган сайловда уч нафар номзодлар ичидан Содиқова Насиба Халиловна хотин-қизлар кенгаши раислигига сайланди.