"Ўзкимёсаноат" АЖ

«Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2023 йил 22 ноябрь куни ўтказилади

https://pda.uzkimyosanoat.uz/uz/corporate/calendar/meeting-20231122

“ЎЗКИМЁСАНОАТ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2023 йил 22 ноябрь куни соат 17:00 да Тошкент шаҳри Навоий кўчаси, 38-уй манзилида жойлашган жамиятнинг маъмурий биносида ўтказилади.

КУН ТАРТИБИ:

1. “Ўзкимёсаноат” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. “Ўзкимёсаноат” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

3. “Ўзкимёсаноат” АЖнинг устав капитали миқдорини белгилаш.

4. “Ўзкимёсаноат” АЖнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш.

5. “Ўзкимёсаноат АЖ томонидан Давлат иштирокидаги корхоналар учун Корпоратив бошқарув қоидалари тавсияларига риоя этиш мажбуриятини қабул қилиш ҳамда хабар шаклини тасдиқлаш.

6. “Ўзкимёсаноат” АЖ ижроия органининг раҳбарлик лавозимларига танлов ўтказиш ва номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш.

Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхати 2023 йил 16 ноябрь ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрига асосан тузилади.

Умумий йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2023 йил 22 ноябрь куни соат 16:00 да бошланиб, соат 17:00 гача давом этади.

Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар ўзи билан паспорт, акциядорлар вакиллари эса – Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади.

Умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган ахборот (материаллар) билан танишиш учун қуйидаги манзил ва телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин: Тошкент шаҳри Навоий кўчаси, 38-уй, телефон: +(99878) 140-74-97, 140-74-98.

“Ўзкимёсаноат” АЖ кузатув кенгаши