9-апрел - соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун

// 09 aprel 2024 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (598.22 KB)

9-апрел -  йирик давлат арбоби, буюк саркарда, кучли, марказлашган давлат асосчиси, илм-фан ва маданият ҳомийси, соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун.

  1. Ишбилармон мардлик ва шижоат соҳиби, азми қатъий, тадбиркор ва ҳушёр бир киши мингминглаб тадбирсиз, лоқайд кишилардан яхшидир. 
  2. Юз минг отлиқ аскар қила олмаган ишни бир тўғри тадбир билан амалга ошириш мумкин. 
  3. Шижоатли кишиларни дўст тут, чунки Тангри таоло жасур кишиларни ардоқлайди. 
  4. Агар душманинг бош уриб паноҳингга келса, раҳм қилиб яхшилик ва мурувват кўрсат.
  5. Чин дўст улдирки, дўстидан ҳеч қачон ранжимайди, агар ранжиса ҳам, узрини қабул
  6. қилади. 
  7. Куч — адолатдадир.

Амир Темур ўгитлари

"Ўзкимёсаноат" АЖ Матбуот хизмати