"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Ўзкимёсаноат” АЖ тизимида 2022 йил январь-сентябрь ойлари давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш юзасидан олиб борилган ишлар тўғрисида маълумот

https://pda.uzkimyosanoat.uz/uz/interactive/appeals-analysis/report-202209

2022 йил январь-сентябрь ойлари давомида “Ўзкимёсаноат” АЖ ижро аппаратига  тушган жами мурожаатлар сони 417 тани ташкил этиб, 94 таси юридик шахслардан, 323 таси жисмоний шахслардан келиб тушган. Жами мурожаатларнинг 71 таси қаноатлантирилган, 346 таси бўйича тушунтириш берилган.

Мурожаатларнинг 154 таси ишга кириш, 43 таси минерал ўғитлар экспорти, 40 таси ҳомийлик ёрдами кўрсатиш, 35 таси қонун ва тартиб бузилишлари, 28 таси минерал ўғит сотиб олиш, 16 таси иш ҳақини ошириш, 15 таси ҳамкорлик қилиш, 12 таси дебитор ва кредитор қарздорлик, 5 таси конвертация, 1 таси имтиёзли нафақага чиқиш, 68 таси бошқа масалалар юзасидан келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали 2022 йилнинг 9 ойи давомида  “Ўзкимёсаноат” АЖга жами 170 та мурожаат келиб тушган. Шундан 24 таси қаноатлантирилган, 146 таси бўйича тушунтириш берилган. Мурожаатларнинг аксарияти Навоий, Қашқадарё, Фарғона ва Тошкент вилоятларида яшовчи фуқароларга тўғри келади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари орқали 2022 йилнинг 9 ойи давомида  “Ўзкимёсаноат” АЖга жами 6 та мурожаат келиб тушган. Шундан 2 таси ижобий ҳал қилинган, 4 таси бўйича тушунтириш берилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси орқали  2022 йил январь-сентябрь ойлари давомида “Ўзкимёсаноат” АЖга жами 66 та мурожаат келиб тушган. Мурожаатларнинг аксарияти юридик шахсларга тегишли бўлиб, уларнинг 27 таси минерал ўғитлар экспорти, 14 таси минерал ўғит сотиб олиш юзасидан, 9 таси ишга жойлашиш, 8 таси тижорат таклифлари, 8 таси бошқа  масалалар юзасидан келиб тушган.

Ҳисобот даврида бошқарув раиси томонидан “Максам-Чирчиқ” АЖда ва “Деҳқонобод калий заводи” АЖда, бошқарув раисининг биринчи ўринбосари томонидан “Навоийазот” АЖда ва “Деҳқонобод калий заводи” АЖда, бошқарув раисининг иқтисод ва молия бўйича ўринбосари томонидан “Навоийазот” АЖда ва “Аммафос-Максам” АЖда ҳамда бошқарув раисининг инвестиция ва инновация масалалари бўйича ўринбосари томонидан “Навоийазот” АЖда Сайёр қабуллар ўтказилган. Сайёр қабулар давомида 27 нафар фуқаро қабул қилинган.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари жамиятнинг ижро аппаратида кўриб чиқилган ҳамда қонунда белгиланган муддатларда мурожаат муаллифларига жавоб берилган.