"Ўзкимёсаноат" АЖ

2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини тасдиқлаш ҳақида

https://pda.uzkimyosanoat.uz/uz/gender-equality/sq-297-4

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарори

Сўнгги тўрт йилда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларга эришиш, жамият ва давлат ишларини бошқаришда уларнинг тенг иштирок этишини таъминлаш, хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди.

Гендер тенглик масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, соҳага оид 25 та қонунчилик ҳужжати қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси ташкил этилди.

Ўзбекистон тарихида илк маротаба парламентда хотин-қизлар сони БМТ томонидан белгиланган тавсияларга мос даражага етиб, парламентдаги хотин-қизлар сони қарийб 32 фоизга етди ва дунёдаги 190 та парламент орасида 37-ўринга кўтарилди.

Бошқарув лавозимидаги хотин-қизлар улуши 27 фоизга, партияларда 44 фоизга, олий таълимда 40 фоизга, тадбиркорликда 35 фоизга етди.

Хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, улар билан манзилли ишлаш мақсадида «Аёллар дафтари» тизими жорий этилиб, Давлат бюджетидан ҳар йили 300 млрд сўм маблағ ажратиб бориш йўлга қўйилди.

Ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларнинг ўқиш тўловларини қоплаб бериш тизими жорий этилиб, олий ўқув юртларига қабул қилишда эҳтиёжманд оилалар қизлари учун грантлар сони икки бараварга ортди.

Аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадида 224 мингдан ортиқ хотин-қизга жами 6,9 трлн сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилди.

Соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар халқаро рейтинглардаги мамлакатимиз ўрнига ижобий таъсир кўрсатиб, Жаҳон банкининг Аёллар, бизнес ва қонун индексида Ўзбекистон 2020 йилда хотин-қизлар ҳуқуқлари ва гендер тенглик бўйича аҳамиятга молик ислоҳотларни амалга оширган 27 та давлат қаторига киритилди ва 5 поғонага юқорилаб, 190 та давлат орасида 134-ўринни эгаллади.

Ўзбекистон БМТ Низомининг мақсад ва принципларига ҳамда халқаро ҳуқуқнинг бошқа умумэътироф этилган нормаларига содиқ эканликларини доимо кўрсатиб келган.

БМТ Бош Ассамблеясининг 2015 йилнинг сентябрида Барқарор ривожланиш бўйича ўтказилган саммитида 70-сон резолюцияси қабул қилиниб, мамлакатимиз учун долзарб ҳисобланган 16 та миллий мақсадга эришиш бўйича 125 та мақсадли вазифа ҳамда 206 та индикатор ишлаб чиқилган.

Хусусан, барқарор ривожланиш соҳасидаги 5-мақсад — Гендер тенгликни таъминлаш ва барча хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш мамлакатимизда хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар билан ҳамоҳангдир.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 9-моддаси ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегияси (бундан буён матнда Гендер стратегияси деб юритилади) 1-иловага;

2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини 2021-2022 йилларда амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури (бундан буён матнда Комплекс чора-тадбирлар дастури деб юритилади) 2-иловага;

2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясининг мақсадли кўрсаткичлари (бундан буён матнда Мақсадли кўрсаткичлар деб юритилади) 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, Гендер стратегиясини 2023 — 2030 йилларда босқичма-босқич амалга ошириш учун ҳар йилда алоҳида-алоҳида комплекс чора-тадбирлар дастурлари тасдиқланади.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

Комплекс чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминласин;

ҳар чорак якуни бўйича Комплекс чора-тадбирлар дастури доирасида амалга оширилган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига ахборот киритиб борсин;

2022 йилдан бошлаб ҳар йили 15 ноябрга қадар Комплекс чора-тадбирлар дастури бажарилиши якунларини батафсил ўрганиш асосида кейинги йиллар учун тегишли дастур ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига киритсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси:

доимий равишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан биргаликда Гендер стратегиясининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш чораларини кўрсин;

2022 йилнинг 1 январига қадар Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларига мос келадиган хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни яратишга қаратилган халқаро шартномаларни ратификация қилиш ва уларга қўшилиш, шунингдек, халқаро ташкилотларнинг тавсияларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқсин;

ҳар йили давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, халқаро ташкилотлар иштирокида Гендер стратегияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан ахборот-таҳлилий шарҳлар тайёрланишини, кенг жамоатчилик муҳокамалари ташкил этилишини ва эълон қилиб борилишини таъминласин;

мунтазам равишда Комплекс чора-тадбирлар дастури ҳамда Мақсадли кўрсаткичлар бўйича эришилган натижалар акс эттирилган батафсил ахборотларни ўзининг веб-сайтида жойлаштириб борсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси ҳар чоракда:

Комплекс чора-тадбирлар дастурининг ижро этилиши ҳамда Мақсадли кўрсаткичларга эришиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан масъул вазирлик ва идораларнинг ахборотларини эшитиб, танқидий муҳокама қилиб борсин;

Комплекс чора-тадбирлар дастурининг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгашига ахборот киритиб борсин.

5. Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Комплекс чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган тадбирларнинг бажарилиши ҳолати тўғрисида ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига ахборот киритиб борсин.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари икки ой муддатда Гендер стратегияси ва Комплекс чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятлари ва имкониятларини инобатга олган ҳолда ўз ҳудудий чора-тадбирлар дастурларини ишлаб чиқсин ҳамда тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига тасдиқлаш учун киритсин.

7. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига ҳар чоракда ҳудудий чора-тадбирлар дастурларининг ижро этилиши юзасидан вазирлик, идоралар ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг ахборотини эшитиш ва танқидий муҳокама қилиб бориш тавсия этилсин.

8. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Халқаро пресс-клуб ва Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси билан ҳамкорликда:

ушбу Қарорнинг мазмун-моҳияти оммавий ахборот воситалари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида тушунтирилишини;

Гендер стратегиясининг амалга оширилиши тўғрисидаги холис ва тўлиқ маълумотларнинг кенг жамоатчиликка тезкор етказилишини таъминлаш тавсия этилсин.

9. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси М. Кадирханова зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА

Тошкент ш.,

2021 йил 28 май,

СҚ-297-IV-сон

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 28 майдаги СҚ-297-IV-сонли Қарорига
1-ИЛОВА

2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегияси

1-боб. Умумий қоидалар

2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегияси (бундан буён матнда — Гендер стратегияси) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган мамлакатни ривожлантиришнинг устувор вазифалари ҳамда 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсадлар ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Қонунийлик, демократия, очиқлик ва ошкоралик гендер тенгликни таъминлашнинг асосий тамойилларидир.

Гендер стратегияси доирасида гендер тенглик тушунчаси жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида, шу жумладан сиёсат, иқтисодиёт, ҳуқуқ, маданият, таълим, илм-фан, спорт муносабатларида хотин-қизлар ва эркакларнинг ҳуқуқ ҳамда имкониятларининг тенглигини англатади.

2-боб. Бугунги ҳолат ва мавжуд муаммолар

Сўнгги йилларда амалга оширилган кенг қамровли ислоҳотлар натижасида Ўзбекистон Республикасида жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида хотин-қизлар ҳамда эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлаш, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилиш масалалари бўйича мустаҳкам ҳуқуқий асослар яратилди.

Жумладан, «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди.

Давлат ва жамоат ташкилотлари тизимида 1 300 нафардан ортиқ, шу жумладан вазирлик ва идораларда 45 нафар, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамасида 39 нафар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида 207 нафар аёл раҳбарлик лавозимларида фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига 2019 йилда бўлиб ўтган сайловларда рўйхатдан ўтган 21 435 000 нафар сайловчининг қарийб 50 фоизи ёки 10 825 641 нафари хотин-қизлардир.

Ушбу сайловларда кўрсатилган номзодларнинг 41 фоизи хотин-қизлар бўлиб, уларнинг сони Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексида белгиланган 30 фоизлик квотадан ортди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг 32 фоизи, Сенати аъзоларининг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, маҳаллий Кенгашлар депутатларининг қарийб 25 фоизини хотин-қизлар ташкил этади.

Гендер тенгликни таъминлаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, парламент юқори палатасида Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси, Ўзбекистон Республикасининг Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси, Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича маслаҳат-кенгашлари, Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши ташкил этилди.

Ўзбекистон тарихида биринчи марта миллий парламентда хотин-қизлар сони Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тавсияларига мос даражага етди. Мамлакатимиз парламенти хотин-қизлар сони бўйича дунёдаги 190 та миллий парламентлар ўртасида 37-ўринга кўтарилди.

Шунингдек, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси ва Ўзбекистон Халқ демократик партияси аъзоларининг 49 фоизини, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси аъзоларининг 46 фоизини, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва Ўзбекистон Экологик партия аъзоларининг 41 фоизини хотин-қизлар ташкил қилади.

Ислоҳотларнинг барча босқичларида Ўзбекистонда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий сиёсат кенг қамровли масалаларни ўз ичига олади. Аҳоли даромадларини тизимли равишда ошириб бориш, бандлик ва меҳнат муносабатларини шакллантириш, аҳолининг айрим тоифаларини, шу жумладан тадбиркор ва фермер хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш борасида қўшимча кафолатлар берилди.

Хусусан, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш мақсадида имтиёзли кредитлар ажратиш амалиёти йўлга қўйилди.

Тижорат банклари микрокредит базаси мижозларининг 30 фоизидан ортиғини хотин-қизлар ташкил этмоқда. Тижорат банклари маблағлари ҳисобидан 172 мингдан ортиқ хотин-қизларга 4,9 триллион сўм миқдорида кредитлар ажратилди. Бунинг натижасида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган хотин-қизлар сони бир йилда 45 минг нафарга кўпайди.

2019 йилдан бошлаб аҳолининг иш билан таъминланиши ва янги иш ўринлари яратилиши давлат буюртмаси асосида амалга ошириш тизими йўлга қўйилди. Ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинча меҳнат гувоҳномаларини бериш ва уларнинг иш стажини қайд этиш тартиби жорий этилди. Натижада норасмий секторда банд бўлган хотин-қизларнинг улуши 27 фоизга етди.

Республиканинг чекка ҳудудларини ривожлантириш, қишлоқларни ободонлаштириш, қишлоқларда яшовчи хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини қўллаб-қувватлаш орқали камбағалликни қисқартиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Қишлоқ хўжалигининг турли соҳаларида 1,5 миллиондан ортиқ хотин-қизлар меҳнат қилади.

Тадбиркорлик субъектларининг 20 фоизига, шу жумладан фермер хўжаликларининг 7,3 фоизига аёллар раҳбарлик қилади.

2017 йилдан бошлаб соғлиқни сақлаш тизимида туб ўзгаришлар амалга оширилиб, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, фуқароларни соғлом фарзандлар туғилишига онгли ва масъулиятли муносабатда бўлишга ўргатиш, хотин-қизлар ва эркакларнинг репродуктив ҳуқуқларини амалга оширишда тенг имкониятларни яратиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди.

Гендер тенгликни рағбатлантириш ва унга эришиш учун оммавий ахборот воситалари фаолияти ҳам муҳим аҳамият касб этади. Замонавий ижтимоий ва сиёсий фаол хотин-қизлар имиджини акс эттирувчи, хотин-қизлар ва эркаклар учун яратилган имкониятларни ёритувчи радиоэшиттиришлар ва телекўрсатувлар сони кўпайди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Глобал кун тартибининг Барқарор ривожланиш мақсадларини изчил амалга ошириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш мақсадида мамлакатимизда Ўзбекистоннинг 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифалари қабул қилинган.

Мазкур вазифалар доирасида гендер тенгликни таъминлаш ҳамда барча хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш мақсадида сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ҳамда бошқа соҳаларда зарур чоралар белгилаб олинган.

Барқарор ривожлантириш соҳасидаги миллий мақсадлар ва вазифаларнинг амалга оширилишини назорат қилиш бўйича Парламент комиссияси фаолияти йўлга қўйилди.

Меҳнат миграциясига доир масалаларни тартибга солиш Ўзбекистон учун алоҳида аҳамият касб этди. Жумладан, 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Халқаро Миграция Ташкилотига аъзо бўлди.

Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузурида махсус жамғарма ташкил этилди.

Шу билан бирга, хотин-қизларнинг давлат ва жамият қурилишидаги иштирокини кенгайтириш, ижтимоий-иқтисодий, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа ижтимоий-иқтисодий соҳаларда жиддий эътибор талаб этадиган масалалар мавжуд.

Жумладан, хотин-қизларнинг эркаклар билан тенг даражада давлат ва жамият бошқарувига оид долзарб масалалар юзасидан қарорлар қабул қилишдаги иштироки етарлича таъминланмаяпти, уларни ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир ишларга жалб қилиш ҳолати сустлигича қолмоқда.

Хотин-қизларнинг давлат ҳокимияти ва бошқарувидаги фаолияти тўғрисида жамиятдаги салбий қарашлар эса уларнинг сиёсий жараёнларда ўз ғояларини илгари суришига тўсқинлик қилмоқда. Аксарият ҳолларда хотин-қизларга иқтисодий аҳамиятга эга бўлмаган ва ҳақ тўланмайдиган уй хўжалиги ишлари юклатилмоқда.

Таълимда хотин-қизлар ва эркаклар ўртасида кескин тафовутлар кузатитилиб, бугунги кунда умумий ўрта таълим ўқитувчиларининг 70 фоиздан ортиғини аёллар ташкил этмоқда.

Таълимнинг педагогика ва гуманитар фанлар (филология, педагогика, психология, маданият ва санъат) йўналишларида таҳсил олаётган хотин-қизлар улуши 68 фоизни ташкил этса, муҳандис-техник (ахборот технологиялари, энергетика, инженерия) ва ҳуқуқшунослик соҳаларида уларнинг улуши ҳамон камлигича (24 фоиз) қолмоқда.

Республика ҳудудларида, айниқса қишлоқ жойларида соғлиқни сақлаш хизматлари сифатининг пастлиги, хусусий тиббий хизматларнинг ривожланмаганлиги, эр ва хотин ўртасида оилани режалаштириш бўйича тиббий маданиятнинг етарли эмаслиги оналар ва гўдаклар ўлимларининг сақланиб қолишига сабаб бўлмоқда.

Ташқи ва ички миграциянинг гендер жиҳатлари, унинг хотин-қизлар ҳамда эркакларга, уларнинг оиласи, фарзандларига таъсири бўйича тадқиқотлар етарлича олиб борилмаяпти, мазкур соҳада аҳоли учун яратилган имкониятлар, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, меҳнат мигрантларини ҳимоя қилиш механизмлари тўғрисида тарғибот-ташвиқот ишлари лозим даражада ташкил қилинмаяпти.

Қолаверса, медиа маҳсулотларининг гендер экспертизаси ўтказилмаяпти, оммавий ахборот воситаларида оила ва жамиятдаги хотин-қизлар ва эркакларнинг ролини акс эттиришда анъанавий қарашлар мавжуд, босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида хотин-қизларнинг жамият ривожига қўшаётган ҳиссаси етарли даражада ёритилмаяпти.

Юқоридаги каби муаммо ва камчиликларнинг сақланиб қолиниши нафақат инсон ҳуқуқ ва эркинликларини тўлақонли таъминлаш имкониятини чеклабгина қолмасдан, мамлакатнинг халқаро майдондаги имиджига, унинг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Хусусан, Жаҳон Банкининг «Аёллар, бизнес ва қонун индекси»да 190 та мамлакат орасида 139-ўринни, АҚШнинг Джорджтаун институти томонидан юритиладиган «Аёллар, тинчлик ва хавфсизлик индекси»да 167 та мамлакат ичида 89-ўринни эгалламоқда. Индекс берувчи халқаро ташкилотларнинг статистик маълумотларига асосан Жаҳон иқтисодий форуми томонидан тайёрланадиган «Глобал гендер тафовути» глобал ҳисоботида Ўзбекистоннинг ўрни акс этмаган.

Шу муносабат билан Гендер стратегиясининг амалга оширилиши хотин-қизлар ва эркаклар ўртасида сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва бошқа соҳалардаги тенгсизликни бартараф этиш, Ўзбекистон Республикасининг халқаро майдондаги имиджини ошириш имконини беради.

3-боб. Гендер стратегиясининг мақсади ва вазифалари

Гендер стратегиясининг асосий мақсади — ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар хотин-қизлар ва эркакларнинг ҳақиқий тенглигини таъминлашдан иборат.

Гендер стратегиясининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

хотин-қизларнинг ер ва мулкка нисбатан эгалик қилиш имкониятларини кенгайтириш;

жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида, шу жумладан сиёсат, иқтисодиёт, ҳуқуқ, маданият, таълим, илм-фан ҳамда спорт муносабатларида хотин-қизларнинг эркаклар билан тенг иштирок этишларини қўллаб-қувватлаш, қарор қабул қилишда уларнинг етакчилик қилишлари учун тенг имкониятларни яратиш;

хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг жамиятдаги ўрни билан боғлиқ салбий қарашларни ўзгартириш;

аҳоли бандлиги соҳасида хотин-қизлар ва эркаклар учун кафолатланган тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни, шунингдек, муносиб иш ўринларини яратиш, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш, хотин-қизларнинг тижорат банкларидан кредит олишга бўлган имкониятларини кенгайтириш;

хотин-қизлар ва эркакларни бутун умри давомида ўқишга бўлган имкониятларини рағбатлантириш, уларнинг оилани режалаштириш борасидаги тиббий маданиятини ошириш ва репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини юксалтириш;

одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш, тазйиқ ва зўравонликни олдини олиш, уларни аниқлаш ва барҳам бериш бўйича самарали ташкилий-ҳуқуқий механизмларни яратиш;

оилани мустаҳкамлаш, оилавий муносабатларда барча оила аъзоларининг масъуллигини ошириш, эрта никоҳ, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ, эрта туғруқ ҳамда оилавий ажралишларнинг олдини олиш;

гендер тенглик тамойилларини илгари суришда, хотин-қизлар ва эркакларнинг ҳуқуқ ҳамда имкониятларини тенг амалга оширишда бюджетни режалаштириш, гендер масалаларини бюджет жараёнларига интеграциялаш, гендер статистикаси юритилишини такомиллаштириш;

гендер тенглик, аёллар тадбиркорлиги, хотин-қизлар ва эркакларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларини баҳоловчи халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистоннинг ўрнини яхшилаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги гендер тенгликни таъминлаш ва барча хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш миллий мақсадларига эришишда парламент, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситаларининг ролини ошириш;

гендер тенглик соҳасидаги халқаро шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларига мос бўлган халқаро шартномаларни ратификация қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

4-боб. Гендер стратегиясини амалга оширишнинг устувор йўналишлари

§ 1. Сайлов ҳуқуқларини амалга оширишда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш

Сайлов ҳуқуқларини амалга оширишда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш мақсадида қуйидаги тадбирларни амалга ошириш зарур:

сиёсий партияларнинг сайлов жараёнларига хотин-қизлар ва эркакларни тенг асосда жалб қилиш, хотин-қизларни тайинланадиган раҳбарлик лавозимларига тавсия қилишга оид фаолиятини рағбатлантириш;

сиёсий партиялар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайловларда номзод кўрсатишда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар таъминланганлигини мониторинг қилиш;

хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини ошириш орқали уларга нисбатан жамиятда шаклланган салбий қарашларни ўзгартириш;

хотин-қизлар ва эркакларнинг давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқларига тўлиқ риоя этилишини таҳлил қилиб бориш;

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг, сайлов ҳамда референдумлар ўтказиш бўйича вилоят, туман, шаҳар, округ, участка сайлов комиссияларининг таркибини шакллантиришда хотин-қизлар ва эркаклар вакилларининг тенглигини таъминлаш.

§ 2. Давлат хизмати соҳасида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш

Давлат хизмати соҳасида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш мақсадида қуйидаги тадбирларни амалга ошириш зарур:

давлат органларининг раҳбарлик лавозимларига танловлар асосида тайинлаш механизмларини жорий қилиш орқали хотин-қизларнинг раҳбарлик лавозимларидаги улушини босқичма-босқич ошириб бориш;

жамият ҳаётидаги ижтимоий-сиёсий масалаларни ҳал қилишда ва долзарб аҳамиятга эга бўлган қарорларни қабул қилиш ҳамда уларни амалга оширишда хотин-қизларнинг иштирокини кучайтириш;

хотин-қизларнинг халқаро миқёсда давлат ҳамда ўзи фаолият юритаётган давлат органи ва ташкилоти номидан вакил бўлиш ҳамда халқаро ташкилотлар ишида иштирок этиш имкониятини кенгайтириш;

раҳбарлик лавозимида фаолият юритаётган хотин-қизлар томонидан аҳолини ташвишга солаётган муаммоларни бевосита ҳудудга чиқиб ҳал қилиш амалиётини кенгайтириш;

маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг раҳбарлик лавозимларига хотин-қизларни тайинлаш амалиётини кенгайтириш орқали ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир ишларда уларнинг фаоллигини ошириш;

илғор хорижий мамлакатлар тажрибаси асосида давлат органлари ва ташкилотларида лавозимда кўтарилиш масалалари бўйича тенг имкониятларни яратишга қаратилган гендер тенгликни таъминлаш мезонларини ишлаб чиқиш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига раҳбарлик лавозимларига тавсия этилган хотин-қизларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида малакасини ошириш бўйича тизимли тадбирларни белгилаш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда уларнинг лойиҳаларини гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини йўлга қўйиш;

давлат органлари ва ташкилотларида тегишли лавозимларда фаолият юритаётган хотин-қизлар ва эркаклар сонининг нисбати тўғрисида маълумотлар юритиш;

комплекс гендер ёндашув асосида давлат органлари ҳамда ташкилотларида гендер аудитларни ўтказишнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, унинг тартиб-тамойилларини ишлаб чиқиш.

§ 3. Таълим, илм-фан, спорт ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш

Таълим, илм-фан, спорт ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш мақсадида қуйидаги тадбирларни амалга ошириш зарур:

узлуксиз таълим тизимини ривожлантириш, хотин-қизлар ва эркакларни бутун умр давомида ўқишга бўлган имкониятларини рағбатлантириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни олий таълим билан қамраб олинишини кенгайтириш;

хотин-қизларни илмий фаолиятга кенг жалб қилиш, уларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологияларига асосланган дастурий ишланмаларини, инновацион ғояларини, ихтирочилик, рационализаторлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш;

замонавий педагогик технологиялар ва услубларни ҳисобга олган ҳолда мактабгача таълим, умумий ўрта, ўрта махсус, олий таълим муассасаларининг ўқув дастурларига гендер мавзусини жорий этиш орқали фуқароларнинг гендерга оид саводхонлигини юксалтириш;

эҳтиёжи юқори бўлган соҳаларда маҳаллий ва хорижий таълим муассасаларига ўқишга ва малака оширишга хотин-қизларни жалб қилиш;

мавжуд ва келажакда яратиладиган мактаб дарсликлари, ўқув-услубий материаллар ва бошқа нашрларнинг жинс бўйича камситишга йўл қўймаслик принципига мувофиқ гендер экспертизадан ўтказиш амалиётини йўлга қўйиш;

ижтимоий ҳимояга муҳтож, нотинч оилалардан бўлган хотин-қизларни таълим олишига кўмаклашиш ва уларни касбга йўналтириш;

мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, соғлиқни сақлаш ҳамда эркаклар улуши кам бўлган бошқа соҳаларга аёллар билан тенг равишда эркакларни жалб қилишга доир фаолиятни қўллаб-қувватлаш;

хотин-қизлар ва эркакларнинг оилани режалаштириш борасидаги тиббий маданиятини ошириш, зарур ахборот ва хизматларга эркин ҳамда тенг равишда эга бўлишини таъминлаш, оилани режалаштиришда уларнинг шахсий ҳаётига учинчи шахсларнинг аралашишига йўл қўймасликни қўллаб-қувватлаш;

ҳудудларда, айниқса қишлоқ жойларида хотин-қизлар ва эркакларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини ошириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини юксалтириш;

ижтимоий аҳамиятли ва юқумли касалликларга дучор бўлган беморларни қўллаб-қувватлаш;

таълим, илм-фан, спорт ҳамда соғлиқни сақлаш соҳаларида хотин-қизлар ва эркаклар ўртасидаги тафовутларни таҳлил қилиш, бу борада илмий, амалий ҳамда фундаментал тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш;

хотин-қизлар ва эркакларнинг тиббий маданиятини ошириш, уларнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳларни олдини олиш, жинс бўйича бевосита ва билвосита камситишларнинг олдини олишда давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасидаги ижтимоий шерикликни мустаҳкамлаш.

§ 4. Ижтимоий-иқтисодий соҳаларда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш

Ижтимоий-иқтисодий соҳаларда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш мақсадида қуйидаги тадбирларни амалга ошириш зарур:

давлат органлари ва ташкилотларида хотин-қизларнинг иқтисодий ва молиявий имкониятларини кенгайтиришга қаратилган тармоқ гендер стратегиялари ва ҳаракатлар дастурлари ишлаб чиқилишини қўллаб-қувватлаш;

мамлакатда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш, хотин-қизларнинг кредит олишга, ер ва мулкка эгалик қилишга бўлган имкониятларини кенгайтириш;

иқтисодиёт ва пул-кредит сиёсатининг турли йўналишларида, шунингдек балиқчилик, ўрмон, қишлоқ, фермер ва деҳқон хўжаликларининг раҳбарлик лавозимларида ишлайдиган хотин-қизлар сонини ошириш;

хотин-қизлар масалалари бўйича нодавлат нотижорат ташкилотлари салоҳиятини кучайтириш, гендер сиёсатини амалга оширишда улар иштирокини қўллаб-қувватлаш;

қишлоқ жойларида хотин-қизлар учун муносиб иш ўринларини яратиш, бир турдаги меҳнат учун хотин-қизлар ва эркакларнинг меҳнатига тенг ҳақ тўлаш, ишсиз хотин-қизларни ўзини ўзи банд қилиш орқали бандлигини таъминлаш юзасидан зарур чоралар кўриш;

камбағал ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда ишга жойлаштирилмаган хотин-қизларни, айниқса, чегара (ёки анклав), чекка ва бориш қийин бўлган олис (тоғли, чўлли) ҳудудлардаги хотин-қизларни ҳисобга олиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар кўламини кенгайтириш;

ўрта ва ўрта махсус маълумотга эга хотин-қизлар ва эркаклар учун меҳнат бозорида муносиб иш ўринларининг ҳамда кафолатланган меҳнат шароитларининг яратилишини қўллаб-қувватлаш;

ўзини ўзи банд қилган хотин-қизлар ва эркакларни қўллаб-қувватлаш, бундай шахслар томонидан кўрсатилаётган хизмат турларини кенгайтириш, аҳолининг ўзини ўзи банд қилишга бўлган қизиқишини рағбатлантириш;

хотин-қизлар учун меҳнат фаолиятини, жамият ҳаётидаги иштирокини оилавий мажбуриятлар билан бирга олиб бориш, шу жумладан меҳнат қилиш имкониятини берадиган, болаларни парваришлаш муассасалари тармоғини ташкил этиш ва кенгайтириш орқали шароитлар яратиш;

одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш борасида стратегик мақсадларга асосланган миллий ҳаракатлар дастурларининг ишлаб чиқилишини қўллаб-қувватлаш;

гендер жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда меҳнат миграцияси, одам савдосидан жабр кўрган ҳамда жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган фуқароларни иш билан таъминлаш, уларнинг ижтимоий реабилитациясига кўмаклашиш;

меҳнат мигрантларининг ўз ҳуқуқлари тўғрисидаги хабардорлик даражасини ошириш, чет элда ишлаётган фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматларини ташкил қилиш;

миллий ва хорижий мамлакатларнинг махсус ваколатли давлат органлари ўртасида ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш орқали чет элдаги меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларига яшаш ва меҳнат қилиш учун муносиб шароитларни яратиш, шу жумладан уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш;

жинслар бўйича меҳнат миграцияси ва одам савдоси бўйича идоралараро статистиканинг шакллантирилишини қўллаб-қувватлаш;

ташқи ва ички миграция, унинг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига таъсирини комплекс таҳлил қилиш, бу борадаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш;

гендер жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда иқлим ўзгариши таъсирининг олдини олиш бўйича миллий стратегиялар ва дастурларнинг қабул қилинишини қўллаб-қувватлаш;

қишлоқ хўжалиги секторида банд бўлган хотин-қизлар ва эркакларнинг малакасини ошириш дастурларини қўллаб-қувватлаш, экологик жиҳатдан хавфсиз замонавий техника ва технологиялардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш.

§ 5. Тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш

Тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш мақсадида қуйидаги тадбирларни амалга ошириш зарур:

тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларни ижтимоий реабилитация қилиш ҳамда мослаштириш тизимини такомиллаштириш ҳамда давлат ҳисобидан молиялаштириш;

тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг хавфсизлигини, жисмоний ва руҳий реабилитациясини ҳамда мослашувини таъминлашга оид чора-тадбирларни амалга ошириш;

хотин-қизлар ва эркакларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш ҳамда улар билан ўзаро муносабатлар маданиятини юксалтириш бўйича мулкчилик шаклларидан қатъи назар барча идора ва ташкилотларда профилактика тадбирларини ўтказиш;

хотин-қизлар ва эркакларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишда давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида ижтимоий шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш;

тазйиқ ва зўравонлик ҳолати қайд этилган оилалар, иш жойлари, жазони ижро этиш муассасалари ва бошқа объектларнинг ҳисобини юритиш, шунингдек тазйиқ ва зўравонлик содир этишга мойил бўлган ёки уни содир этган ғайриижтимоий хулқ-атворли шахсларни аниқлаш, уларга профилактик таъсир кўрсатиш ҳамда хулқ-атворини ўзгартириш тизимини ва чораларини такомиллаштириш;

мамлакатларда тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларини баҳоловчи халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистоннинг ўрнини яхшилаш чораларини кўриб бориш;

жамиятда тазйиқ ва зўравонлик содир этилишига олиб келадиган сабаб ҳамда шарт-шароитларни таҳлил қилиш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш, бу борада жамоатчилик назоратини олиб бориш, шунингдек илмий, амалий ҳамда фундаментал тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш;

хотин-қизлар ва эркакларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликка доир муросасизлик муҳитини яратиш, гендер стереотипларни бартараф этиш бўйича оммавий ахборот воситалари иштирокида тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш.

§ 6. Оилавий муносабатлар ҳамда болалар тарбияси соҳасида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш

Оилавий муносабатлар ҳамда болалар тарбияси соҳасида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш мақсадида қуйидаги тадбирларни амалга ошириш зарур:

оилани мустаҳкамлаш, оилавий муносабатларда барча оила аъзоларининг масъуллигини ошириш, бирон-бир шахснинг оила масалаларига ўзбошимчалик билан аралашишига йўл қўймаслик бўйича амалдаги механизмларни такомиллаштириш;

эрта никоҳ, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ, эрта туғруқ, оилавий ажралишларнинг юзага келиш сабаблари ҳамда шарт-шароитларини таҳлил қилиш, бу борада илмий, амалий ҳамда фундаментал тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш;

асрлар давомида шаклланган миллий қадриятлар, ижобий урф-одатлар ва анъаналар асосида оилаларни мустаҳкамлаш, оилавий ажралишларнинг олдини олишда давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида ижтимоий шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш;

оилавий муносабатларда хотин-қизлар ва эркакларнинг ўрни ҳақида жамиятда шаклланган салбий қарашларни ўзгартириш, бу борада оммавий ахборот воситалари иштирокида тарғибот-ташвиқот ишларини қўллаб-қувватлаш;

илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантиришда хотин-қизлар билан бир қаторда эркакларнинг масъулияти ҳамда ролини ошириш;

оилавий ҳаётга оид муаммолар, психологик-педагогик, ҳуқуқий ва бошқа масалалар юзасидан хотин-қизлар ва эркаклар учун маслаҳатлар бериш тизимини янада такомиллаштириш;

оилаларни ёшларнинг ахлоқий негизларини бузишга олиб келадиган, оилавий қадриятларни инкор этадиган, ахлоқсизликни тарғиб қиладиган, шунингдек ота-онасига ва оиланинг бошқа аъзоларига нисбатан ҳурматсизлик муносабатини шакллантирадиган, жинслардан бирининг устунлиги ғоясига асосланган нотўғри тасаввурлардан ҳимоя қилиш;

хотин-қизлар ва эркакларнинг оилавий муносабатлардаги ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятлари тўғрисида ахборот-маърифий фаолият самарадорлигини ошириш.

§ 7. Гендер жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда режалаштириш ва бюджетлаштириш

Гендер жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда режалаштириш ва бюджетлаштириш соҳасини ривожлантириш мақсадида қуйидаги тадбирларни амалга ошириш зарур:

очиқ ва шаффоф бюджет сиёсатини амалга ошириш орқали хотин-қизлар ва эркаклар ўртасидаги тенгсизликни камайтириш, хотин-қизлар ва эркакларга манзилли давлат хизматлари кўрсатиш, уларнинг сифати ва самарадорлигини ошириш;

хотин-қизлар ва эркакларга мўлжалланган ресурслар ҳамда хизматларни тақсимлаш бўйича олдиндан аниқланган мақсадларга кўра давлат маблағларидан самаралироқ фойдаланишни рағбатлантириш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва маҳаллий бюджет лойиҳаларини, ишлаб чиқиш жараёнида гендер жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда уларни гендер экспертизасидан ўтказиш, «Гендерга йўналтирилган бюджетлаштириш»ни режалаштириш ҳамда уни бюджетлаштириш жараёнларига босқичма-босқич жорий этиш;

Давлат бюджети ва маҳаллий бюджетлардан гендер тенгликка эришишни ҳамда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг имкониятларни таъминлаш мақсадида маблағлар ажратилишини таҳлил қилиб бориш;

давлат дастурлари, тармоқ дастурлари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари лойиҳаларини молиялаштиришда гендер жиҳатларни ҳисобга олиш;

илғор хорижий мамлакатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда ҳудудлар иқтисодиётига гендер бюджетлаштиришни жорий қилишга оид индикаторларни, шунингдек давлат хизматчилари учун гендер бюджетлаштириш бўйича ўқув-услубий қўлланмалар ва тавсиялар ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ўқув дастурларини ишлаб чиқишда гендер бюджетлаштириш масалаларини ҳисобга олиш;

бюджет тизимини режалаштириш ишларига гендер ёндашувларни жорий этиш мақсадида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда бюджетлар, бюджет жараёнларининг гендер таҳлилини ўтказиш;

вазирлик ва идораларнинг гендер нуқтаи назаридан режалаштириш ҳамда бюджетлаштириш бўйича салоҳиятини ошириш, бюджет масалаларига доир барча норматив-ҳуқуқий ва бошқа турдаги ҳужжатлар лойиҳаларини мажбурий гендер экспертизасидан ўтказиш амалиётини жорий этиш;

оилавий бюджет маблағларидан фойдаланишда хотин-қизлар ҳамда эркакларнинг тенглиги, жамият ҳаётининг турли соҳаларидаги хизматлардан (таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, маданий ҳордиқ ва бошқалар) тенг фойдаланиш юзасидан аҳолининг иқтисодий билими, ҳуқуқий онги ва саводхонлигини ошириш.

§ 8. Гендер статистикаси юритилишини такомиллаштириш

Гендер статистикаси юритилишини такомиллаштириш мақсадида қуйидаги тадбирларни амалга ошириш зарур:

республика ва ҳудудлар кесимида гендерга оид вазиятни таҳлил қилиш ҳамда унинг мониторингини юритиш мақсадида хотин-қизлар ва эркакларнинг норасмий меҳнат бозори секторидаги, шунингдек ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги иштироки, уларнинг давлат томонидан кафолатланган имкониятлардан фойдаланиш ҳолати юзасидан статистик маълумотларни тизимли юритиш;

жамият ҳаётининг барча соҳаларида хотин-қизлар ва эркакларнинг ҳолатини акс эттирадиган статистик ахборотни йиғишни, унга ишлов беришни, уни тўплашни, сақлашни, таҳлил ва эълон қилишга оид чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаш;

вазирлик ва идоралар, ташкилотлар, муассасалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда фуқаролик жамияти институтларида жинслар бўйича статистик кўрсаткичлар юритилишини ташкил этиш, мазкур кўрсаткичларни мувофиқлаштирган ҳолда юритилишини таъминлаш;

халқаро тажриба ва стандартларга мувофиқ миллий гендер кўрсаткичларни такомиллаштириб бориш;

гендер масалаларига оид халқаро рейтинг ва индексларни юритувчи ташкилотларни миллий гендер статистикаси билан доимий таъминлаб боришни йўлга қўйиш;

сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий, аграр ва экология соҳаларида гендер статистикасига оид услубий қўлланмаларни тайёрлаш;

жамият ҳаётининг турли соҳаларидаги хотин-қизлар ва эркакларнинг ҳолатини акс эттирувчи статистик ҳисоботларни тайёрлаш, ижтимоий сўровлар ва тадқиқотларни ўтказиш ҳамда эълон қилиб бориш.

5-боб. Гендер стратегиясини амалга оширишдан кутилаётган натижа

Гендер стратегияси доирасида белгиланган вазифаларни бажариш орқали қуйидаги натижаларга эришиш назарда тутилмоқда:

юқори ва қуйи тизимдаги давлат органларининг раҳбарлик лавозимларига хотин-қизларни тайинлаш амалиёти кенгайтирилади;

сиёсий партияларни рағбатлантириш орқали хотин-қизлар сайлов жараёнларига кенг жалб қилинади;

аҳоли бандлиги соҳасида хотин-қизлар ва эркаклар учун кафолатланган тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар, шунингдек улар учун муносиб иш ўринлари яратилади, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган, айниқса қишлоқ жойлардаги оилалар иш билан таъминланади, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларнинг самарадорлиги оширилади, ўзини ўзи банд қилган шахслар кўлами кенгаяди;

хотин-қизлар ва эркакларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш тизими такомиллаштирилади, жамиятда хотин-қизларга нисбатан шаклланган салбий қарашлар даражаси камайтирилади;

хотин-қизлар ва эркаклар учун меҳнат фаолиятини, жамият ҳаётида иштирок этишни оилавий мажбуриятлар билан бирга олиб бориш учун зарур шароитлар яратилади;

меҳнат мигрантлари бўлган хотин-қизлар ва эркакларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш тизими ривожлантирилади, уларнинг ҳуқуқий саводхонлиги юксалтирилади;

жамиятда оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, фарзандларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантиришда хотин-қизлар ва эркакларнинг масъулияти ҳамда роли оширилади;

оилавий ажримларнинг олдини олиш, бу каби салбий ҳолатларда хотин-қизлар, эркаклар ҳамда болаларнинг ҳуқуқларини таъминлаш механизмлари ривожлантирилади;

хотин-қизлар ва эркакларнинг оилани режалаштириш борасидаги тиббий маданияти оширилади, зарур ахборот ва хизматлардан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилади;

ҳудудларда, айниқса қишлоқ жойларида хотин-қизлар ва эркакларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматлар сифати яхшиланади, ижтимоий аҳамиятли ва юқумли касалликлар билан касалланган беморларни қўллаб-қувватлаш, уларга тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими такомиллаштирилади;

хотин-қизларнинг эҳтиёжи юқори бўлган соҳаларда маҳаллий ва хорижий таълим муассасалари ташкил этилади;

мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, тиббиёт ҳамда эркаклар улуши кам бўлган бошқа соҳаларга эркаклар жалб қилинади;

очиқ ва шаффоф бюджет сиёсатини амалга ошириш орқали хотин-қизлар ва эркаклар ўртасидаги тенгсизликни камайтириш, хотин-қизлар ва эркакларга манзилли давлат хизматлари кўрсатиш, уларнинг сифати ва самарадорлигини ошириш чоралари кўрилади;

«Гендерга йўналтирилган бюджетлаштириш» тизими босқичма-босқич жорий этилади;

вазирлик ва идораларнинг гендер нуқтаи назаридан режалаштириш ва бюджетлаштириш бўйича салоҳияти оширилади, бюджет масалаларига доир барча норматив-ҳуқуқий ва бошқа тусдаги ҳужжатлар лойиҳалари мажбурий тартибда гендер экспертизасидан ўтказиш амалиёти жорий этилади.

6-боб. Гендер стратегиясининг амалга оширилишини мониторинг қилиш

Гендер стратегиясининг амалга оширилишини тизимли мониторинг қилиш, умумий мувофиқлаштириш, соҳанинг ривожланишига тўсқинлик қилувчи муаммоли масалаларни тезкорлик билан кўриб чиқиш ва ҳал қилиш мутасадди давлат органлари, оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини жалб қилган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси томонидан амалга оширилади.

Гендер стратегиясини амалга ошириш мониторинги Гендер стратегиясида кўзда тутилган тадбирларни ўз вақтида, сифатли ва тўлақонли бажариш бўйича ваколатли органлар фаолиятини баҳолаш индикаторлари асосида амалга оширилади.

Гендер стратегиясини амалга ошириш мониторинги натижалари бўйича тайёрланган ҳисоботлар Ўзбекистон Республикасининг Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси йиғилишида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси мажлисларида кўриб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 28 майдаги СҚ-297-IV-сонли Қарорига
2-ИЛОВА

2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини 2021-2022 йилларда амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

Т/р Амалга ошириладиган тадбирлар Амалга ошириш механизми Муддати Ижро учун масъуллар
I. Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлашга қаратилган қонунчилик асосларини такомиллаштириш
1.

Гендер тенгликни таъминлаш механизмларини кучайтириш мақсадида «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.

«Гендер аудит» тушунчасини ёритишни ва ушбу жараённи ўтказиш тартибини белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва жамоатчилик муҳокамасига қўйиш.

2021 йил декабрь Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Р. Маматов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (О. Хасанов)
2.

Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни яратишга қаратилган Халқаро меҳнат ташкилоти конвенцияларининг Ўзбекистон Республикаси миллий манфаатларига мос келадиган мақбул нормаларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш.

1. Халқаро меҳнат ташкилотининг:

«Ишлаётган аёллар ва эркаклар учун тенг муносабатлар ва тенг имкониятлар: оилавий мажбуриятга эга ишчилар тўғрисида»ги (1981 йил 23 июндаги 156-сонли);

«Бандликка кўмаклашиш ва ишсизликдан ҳимояланиш тўғрисида»ги (1988 йил 21 июндаги 168-сонли);

«Тўлиқсиз иш куни тўғрисида»ги (1994 йил 24 июндаги 175-сонли);

«Касаначилик тўғрисида»ги (1996 йил 4 июндаги 177-сонли);

«Тазйиқ ва зўравонлик тўғрисида»ги (2019 йил 10 июндаги 190-сонли) конвенцияларини ва хорижий тажрибани чуқур таҳлил қилган ҳолда улардаги халқаро стандартлар ва нормаларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш масаласини ўрганиш.

2021 йил ноябрь Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси (Қ. Рафиков)

2. Ўрганиш натижалари асосида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

2021 йил декабрь
3.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар ҳамда болаларнинг моддий ва маънавий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш.

Алимент ундириш бўйича суд қарорларини ижро қилишда даъвогар яшаб келаётган ҳудуддаги давлат ижрочиси ва жавобгар истиқомат қилувчи ҳудуддаги давлат ижрочиси ўртасидаги ҳамкорлик алоқасини ўрнатишни назарда тутувчи ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2021 йил июль Бош прокуратура (Н. Йўлдошев), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Р. Маматов)
4.

Хотин-қизлар тадбиркорлигини, илмий ва ихтирочилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда гендер статистикасини юритиш тизимини такомиллаштириш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш:

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизлар фаолиятини субсидия ва грант шаклида қўллаб-қувватлаш;

хотин-қизларнинг ихтирочилик ҳамда рационализаторлик фаолиятини рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш;

Давлат статистика қўмитасида гендер статистикасини йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш бўйича ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида алоҳида тузилма ташкил этиш.

2021 йил ноябрь Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Ж. Кучкаров), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов), Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов)
5.

Иқтидорли хотин-қизларни олий таълим муассасаларида қўллаб-қувватлаш мақсадида иқтидорли талабалар учун махсус стипендиялар жорий этиш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш:

илм-фан соҳасида муваффақиятга эришган машҳур ўзбек аёллари номи билан аталувчи стипендия жорий этиш ва уни тақдим этиш механизмларини ишлаб чиқиш;

стипендия тақдим этишда шаффофлик принципига амал қилинишини таъминлаш;

стипендия ғолибларининг магистратура, докторантурага қабул қилинишида имтиёзлар яратиш;

степиндиатларни раҳбар кадрлар захирасига киритиш ва йўналишига кўра маълум амалиётни ўтгач раҳбарлик лавозимларига тавсия этиш.

2021 йил сентябрь Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошқулов) Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Р. Маматов)
6.

Иқтидорли ёш хотин-қизларни аниқлаш, уларнинг қобилиятларини тўғри йўналтириш ва раҳбарлик лавозимларига тайёрлашни тизимлаштириш ва яқин келажакка мўлжалланган стратегик вазифаларни белгилаш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш:

Иқтидорли қизлар билан алоҳида ишлаш, уларни рағбатлантириш;

бундай қизларнинг сиёсий малакасини оширишга, уларни раҳбарлик лавозимларига тайёрлашга қаратилган тизимли ўқишларни ташкил этиш;

иқтидорли қизларни аниқлаш ва уларни раҳбарлик лавозимларига кадрлар захирасига киритиш ишларини тизимлаштириш.

2021 йил сентябрь Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Р. Маматов), Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Ташқулов), Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (О. Хасанов), манфаатдор вазирлик ва идоралар
7.

Таълим муассасаларидаги иқтидорли қизларни ижодий салоҳиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантириш мақсадида улар томонидан яратилган интеллектуал лойиҳаларни чоп эттириш, патентлаштиришда кўмаклашиш.

Илм-фан соҳасидаги иқтидорли қизларни ижодий салоҳиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантириш мақсадида улар томонидан яратилган интеллектуал лойиҳаларни чоп эттириш, патентлаштириш механизмлари ва тартибини ишлаб чиқиш.

2022 йил январь Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошқулов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Интеллектуал мулк агентлиги (Т. Абдусатторов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов), Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев)
II. Мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маданий ва гуманитар ривожлантиришда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш
8.

«Ўзбекистон тараққиётида парламентдаги аёлларнинг роли» мавзусидаги анъанавий форумни ўтказиш.

Форумда:

хотин-қизлар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар, эришилган натижалар ва мавжуд муаммоларни муҳокама қилиш;

парламентдаги аёллар томонидан йил давомида амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиш;

ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маданий ҳамда гуманитар соҳаларда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, гендер тенгликни таъминлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.

2021-2022 йиллар декабрь Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия, Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси (М. Кадирханова)
9.

Аҳолини ташвишга солаётган муаммоларни раҳбарлик лавозимидаги хотин-қизлар томонидан ҳудудга чиқиб ҳал қилиш амалиётини кенгайтириш.

1. Аҳолини ташвишга солаётган муаммоларнинг туб илдизини ўрганиш.

2. Ҳудудларда аҳоли турмуш даражасини юксалтиришга масъул идоралар (тузилмалар) фаолиятининг самарадорлигини таҳлил қилиш.

3. «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»нинг ҳолатини танқидий кўриб чиқиш.

4. Республика ва ҳудудий Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари фаоллари ва аъзолари имкониятидан кенг фойдаланиш.

2021 йил август Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Р. Маматов), Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Ж. Кучкаров), маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Ходжаев), ЎзА (А. Кўчимов)
10.

Хотин-қизларнинг ҳуқуқий онги ва ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш.

Хотин-қизларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган сиёсий-ҳуқуқий ўқувларни доимий равишда ташкил этиш механизмларини жорий этиш.

2021 йил август Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар
11.

Сайлов жараёнларига хотин-қизлар ва эркакларни тенг асосда жалб қилиш.

1. Сайлов комиссияларини шакллантиришда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш.

2. Сайловнинг барча босқичларида хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг асосда иштирокини кузатувчи индикаторларни ишлаб чиқиш.

2021 йил июль Марказий сайлов комиссияси (З. Низамходжаев)
12.

Давлат бошқарувининг турли соҳаларида фаолият олиб бораётган фаол хотин-қизларнинг касбий ва интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларни раҳбарликка тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида махсус ўқувларни ташкил этиш.

1. Давлат бошқарувининг турли соҳаларида фаолият олиб бораётган фаол хотин-қизларни аниқлаш мақсадида махсус эксперт гуруҳини ташкил этиш.

2021 йил июль Вазирлар Маҳкамаси (Б. Мусаев), Давлат бошқаруви академияси (А. Бекмуродов), Юристлар малакасини ошириш маркази (А. Рахматов) Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия

2. Ўқув дастурларига маънавий қиёфани ўзгартириш, режалаштириш, жамоани шакллантириш, лидерлик ва мулоқот ўрнатиш кўникмаларини шакллантириш мавзуларини киритиш.

3. Давлат бошқаруви академиясида тизимли равишда ҳудудлардан танлаб ҳамдазахирага олинган хотин-қизларнинг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган ўқувларни ташкил этиш.

2021 йил сентябрь ойидан бошлаб
13.

Ҳар бир вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, суд органларида хотин-қизларнинг кадрлар захирасини шакллантириш.

1. Барча соҳаларда фаолият кўрсатиб келаётган лидерлик хусусиятига эга бўлган, ташаббускор, иқтидорли хотин-қизлар рўйхатининг электрон базасини шакллантириш.

2021 йил июль Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (О. Хасанов), Давлат бошқаруви Академияси (А. Бекмуродов), вазирлик ва идоралар, Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов)

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академиясини тамомлаган аёл кадрлар захирасини шакллантириш.

2021 йил июль

3. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан барча маълумотларни умумлаштириш ва иқтидорли хотин-қизларни раҳбар кадрлар захирасига электрон базасини шакллантириш.

2021 йил август

4. Раҳбар кадрлар захирасига киритилган иқтидорли хотин-қизлар тўғрисидаги маълумотларни Давлат статистика қўмитасига умумлаштирилган ҳолда тақдим этиб бориш.

2021 йил август
14.

Мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари, умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг мамлакатда бўлаётган сиёсий ўзгаришлар жараёнидаги гендер сиёсатини тарғиб қилишга оид ўқувлар ташкил қилиш.

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳудудий филиаллари билан ҳамкорликда жойлардаги мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари, умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг фуқаролик масъулиятини оширишга қаратилган ўқув дастурлар тузиш.

2022 йил сентябрь Давлат бошқаруви академияси филиаллари, Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов)

2. Ўқув машғулотлари юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш.

жадвал асосида
15.

«STEAM» фанлари (Science — табиий фанлар,Technology — технологиялар, Engineering — техник ижодкорлик, Аrt — санъат, Mathematics — математика) бўйича таълим олаётган хотин-қизларнинг магистрлик, докторлик ишларини давлат ташкилотлари, хусусий компанияларда апробациядан ўтказишларида қўллаб-қувватлаш, илмий изланиш, тадқиқотлар олиб бораётганларни қўллаб-қувватлаш.

1. «STEAM» соҳасида таълим олаётган хотин-қизларнинг магистрлик, докторлик ишларини давлат ташкилотлари, хусусий компанияларда апробациядан ўтказишларида қўллаб-қувватлаган олий ўқув юртларини рағбатлантириш механизмини яратиш.

2021 йил ноябрь Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошқулов), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Р. Маматов)

2. Хотин-қизларни илм-фан, инновация, ахборот технологияларни ривожлантиришдаги иштирокини таъминлаш мақсадида «STEAM» аниқ фанлар йўналишида имтиёзли квоталар ажратиш.

2022 йил май

3. «STEAM» йўналиши бўйича чекка ҳудудлардаги хотин-қизлар учун имтиёзли ўқув курсларини ташкил этиш ва иқтидорли қизларни аниқлаш, уларни олий таълимга имтиёзли ўқишга қабул қилиш механизмини яратиш.

2022 йил май
16.

Давлат статистика қўмитасида гендер статистикаси кўрсаткичлари ҳаққоний тизимини яратиш ва уни мунтазам равишда халқаро индикаторлар асосида янгилаб борилишини, маълумотлар очиқлигини таъминлаш.

1. Давлат статистика қўмитаси масъул ходимлари, хусусан аёл кадрларни халқаро индикаторлар асосида миллий индикаторлар бўйича малакасини ошириш.

2021 йил 1 август Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), халқаро ташкилотларни жалб қилган ҳолда

2. Давлат статистика кузатувларини гендер кўрсаткичларини инобатга олган ҳолда такомиллаштириб бориш.

доимий
17.

Республиканинг барча ҳудудларидаги, айниқса чекка қишлоқлардаги иқтидорли қизларни излаб топиш, уларни ижодий салоҳиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантириш, улар томонидан яратилган интеллектуал лойиҳаларни тарғиб этиш ишларига кўмаклашиш.

1. Чекка ҳудудлардаги иқтидорли қизларни аниқлаш.

2. Уларнинг интеллектуал лойиҳаларга жалб қилиш.

2021 йил август Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Р. Маматов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов)

3. Улар учун имтиёзли асосда хорижий тиллар, ахборот технологиялари бўйича ўқув курсларини жорий этиш.

2021 йил сентябрь
18.

Иқтидорли ёш хотин-қизларни хорижда чет тиллари курсларида ўқишларини таъминлаш, уларни юқори нуфузли идораларда стажировка ўташларига кўмаклашиш.

1. «Эл юрт умиди» фонди томонидан грантлар эълон қилиш.

2. Шаффофлик принципи асосида номзодларни кўриб чиқиш.

3. Мазкур грантлар асосида чет элда бўлган ва амалиёт (стажировка) ўтаган хотин-қизларни Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан саралаб, раҳбарлик захирасига киритиш ва раҳбарлик лавозимларига тавсия этиб бориш.

2021 йил июнь ойидан бошлаб доимий «Эл-юрт умиди» фонди (О. Саттаров), Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (О. Хасанов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошқулов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
19.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда ишсиз фуқароларни, айниқса чегара (ёки анклав), чекка ва бориш қийин бўлган олис (тоғли, чўлли) ҳудудлардаги аҳоли бандлигини таъминлаш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар кўламини кенгайтириш.

Қўшма чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

Бунда:

ишсиз хотин-қизлар ва эркакларни «Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш ҳудудий марказлари»да ўқитиб бориш;

«Аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашувчи вилоят (шаҳар) марказлари» орқали ишлаш истагида бўлган фуқаролар бандлигини таъминлаш назарда тутилади.

2021 йил август Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Р. Маматов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Ж. Кучкаров), Молия вазирлиги (Т. Ишметов)
20.

Ўзини ўзи банд қилган хотин-қизлар ва эркакларни қўллаб-қувватлаш, бундай шахслар томонидан кўрсатилаётган хизмат турларини кенгайтириш, аҳолининг ўзини ўзи банд қилишга бўлган қизиқишини рағбатлантириш.

1. Ўзини ўзи банд қилган шахсларга солиқлардан бериладиган имтиёзлар бўйича тарғибот ишларини амалга ошириш.

2021 йил июль Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Ж. Кучкаров), маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

2. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда ўзини ўзи банд қилиш бўйича ўқув курсларни ташкил қилиш.

2021 йил август

3. Ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) турларини кенгайтириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

2021 йил сентябрь
21.

Ўрта ва ўрта махсус маълумотга эга фуқаролар учун меҳнат бозорида муносиб иш ўринларининг ҳамда кафолатланган меҳнат шароитларининг яратилишини қўллаб-қувватлаш.

1. Ўрта ва ўрта махсус маълумотга эга фуқаролар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш.

2021-2022 йиллар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов),
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Ж. Кучкаров),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошқулов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Марказий банк (М. Нурмуратов)

2. Бундай тоифадаги хотин-қизлар ва эркакларнинг ўзини ўзи банд қилиш, уларга кредит ва субсидиялар бериш учун Давлат бюджетидан маблағлар ажратиш тизимини такомиллаштириш.

2021 йил ноябрь
22.

Хотин-қизларни илмий фаолиятга кенг жалб қилиш, уларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологияларига асосланган дастурий ишланмаларини, инновацион ғояларини, ихтирочилик, рационализаторлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш.

1. Хотин-қизларни хорижий илмий тадқиқот ва олий таълим муассасаларига илмий амалиётларга юбориш, уларнинг малакасини ошириш.

2. Хотин-қизларнинг ихтирочилик ҳамда рационализаторлик кўникмаларини шакллантиришга кўмаклашиш.

3. Илм-фан ривожига салмоқли ҳисса қўшган хотин-қизлар фаолиятини матбуот ва ОАВ орқали кенг ёритиб бориш.

2021-2022 йиллар давомида Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов), «Эл-юрт умиди» жамғармаси (О. Саттаров), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошқулов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Ж. Кучкаров) Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кучимов)
23.

Мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, соғлиқни сақлаш ҳамда эркаклар улуши кам бўлган бошқа соҳаларга хотин-қизлар билан тенг равишда эркакларни жалб қилишга доир фаолиятни қўллаб-қувватлаш.

1. Мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, соғлиқни сақлаш ҳамда бошқа соҳаларда хотин-қизлар ва эркаклар улушини таҳлил қилиш.

2021 йил июль Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошқулов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов)

2. Мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, соғлиқни сақлаш ҳамда эркаклар улуши кам бўлган бошқа соҳаларда кафолатланган меҳнат шароитларини яхшилаш.

2021 йил ноябрь

3. Ушбу соҳаларда қўшимча моддий ва маънавий рағбатлантириш тизимини жорий этиш ҳамда имтиёзларни белгилаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш назарда тутилади.

2021 йил декабрь
24.

Гендер тенглик соҳасидаги статистик маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш тизимини такомиллаштириш.

1. Гендер статистикасига оид маълумотларни доимий равишда очиқлаш, ОАВларда ёритиш, статистик кўрсаткичларнинг манбалари ва методологиялари шаффофлигини таъминлаш.

2. Гендер масалаларига оид халқаро рейтинг ва индексларни юритувчи ташкилотларни миллий гендер статистикаси билан доимий таъминлаб боришни йўлга қўйиш.

2021-2022 йиллар Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), манфаатдор вазирлик ва идоралар
25.

Меҳнат соҳасидаги гендер статистикаси маълумотларини халқаро тавсияларга мувофиқ такомиллаштириш.

Меҳнат статистикалари халқаро конференциясининг резолюциялари ва кўрсатмаларига (муносиб меҳнат, бандлик, норасмий бандлик ва ҳоказо) мувофиқ меҳнат статистикасини доимий равишда янгилаб бориш.

2021-2022 йиллар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов)
26.

Хотин-қизлар ва эркакларнинг жинс бўйича бевосита ва билвосита камситишларнинг олдини олишда давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасидаги ижтимоий шерикликни мустаҳкамлаш.

1. Давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашларининг мазкур йўналишдаги фаолиятини самарали ташкил этиш.

2. Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари учун давлат гранти эълон қилиш ва ижтимоий буюртмасини жойлаштириб бориш.

3. Мазкур йўналишда жамоатчилик эшитувларини ташкил этиш.

2021-2022 йиллар Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати (Б. Бекмуродов), нодавлат нотижорат ташкилотлари
27.

Тазйиқ ва зўравонлик ҳолати қайд этилган оилалар, иш жойлари, жазони ижро этиш муассасалари ва бошқа объектларнинг ҳисобини юритиш, шунингдек тазйиқ ва зўравонлик содир этишга мойил бўлган ёки уларни содир этган ғайриижтимоий хулқ-атворга эга шахсларни аниқлаш ҳамда улар билан профилактик ишлар ўтказиш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи алоҳида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқиш ва амалга ошириш:

оилалар, иш жойлари, жазони ижро этиш муассасалари ва бошқа объектларда қайд этилган тазйиқ ва зўравонлик ҳолати юзасидан ушбу объект раҳбарлари ва аъзолари билан профилактик тадбирларни ташкил этиш;

жойларда оилалар билан ишлаш, тазйиқ ва зўравонлик содир этишга мойил бўлган шахсларни аниқлаш ва уларни қайта тарбиялаш чораларини кўриш;

тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганларни оғир ҳаётий вазиятдан чиқариш, кўрсатилаётган ижтимоий хизматларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган хотин-қизлар ва эркакларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш;

ривожланган мамлакатларнинг тажрибасини чуқур ўрганган ҳолда «зўравон» шахслар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, бу борада махсус ўқув дастурларни ишлаб чиқиш.

2021 йил июль Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Р. Маматов), манфаатдор вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари
28.

Оилани мустаҳкамлаш, оилавий муносабатларда барча оила аъзоларининг масъуллигини ошириш бўйича амалдаги механизмларни такомиллаштириш.

1. Оилавий ҳаётга оид муаммолар, психологик-педагогик, ҳуқуқий ва бошқа масалалар юзасидан хотин-қизлар ва эркаклар учун маслаҳатлар бериш тизимини такомиллаштириш.

2. Оилаларни ёшларнинг ахлоқий негизларини бузишга олиб келадиган, оилавий қадриятларни инкор этадиган, ахлоқсизликни тарғиб қиладиган ғоялардан ҳимоя қилиш.

3. Болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантиришда хотин-қизлар билан бир қаторда эркакларнинг масъулияти ҳамда ролини ошириш.

2021-2022 йиллар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Р. Маматов), Маҳалла ва оила илмий-тадқиқот институти (Н. Эгамбердиева) Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов)
III. Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлашда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, гендер тенгликка эришишда хорижий мамлакатлар билан парламентлараро муносабатларни мустаҳкамлаш
29.

Парламентлараро иттифоқ билан ҳамкорликда Ўзбекистонда парламентлар аёл-спикерлари Глобал саммитини ташкил этиш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи алоҳида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқиш ва амалга ошириш:

Глобал саммит концепцияси ва дастурини ишлаб чиқиш, иштирокчилар таркиби бўйича таклифларни тайёрлаш;

Парламентлараро иттифоқ аъзолари, БМТ тузилмалари, хорижий давлатлар парламентлари ҳамда халқаро ноҳукумат ташкилотларининг делегациялари иштироки масаласини ўрганиб чиқиш;

тадбирни юқори ташкилий даражада ўтказиш, тегишли тавсияларни ишлаб чиқиш;

тадбирнинг аҳамиятини миллий ва хорижий ОАВларда кенг ёритиш;

тадбир якуни юзасидан ишлаб чиқилган ҳужжат халқаро ташкилотнинг расмий ҳужжати сифатида чоп этиш.

2022 йил май Олий Мажлис Сенати, Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия, манфаатдор вазирлик ва идоралар
30.

Хотин-қизларнинг халқаро миқёсда давлат вакили бўлиш ҳамда халқаро ташкилотлар ишида иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш.

1. Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида мавжуд юқори дипломатик лавозимларга хотин-қизларни тайинлашда номзод кадрлар захираси базасини шакллантириш.

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига хориждаги дипломатик ваколатхоналарнинг юқори дипломатик лавозимларига эркак номзодлар билан бирга хотин-қизлар номзодлари бўйича таклифларни киритиб бориш.

3. Ўзбекистон Республикаси аъзо бўлган халқаро ва минтақавий ташкилотлар томонидан эълон қилиниб бориладиган ваканциялар ҳақида маълумотларни доимий равишда кузатиб бориш.

4. Халқаро ва минтақавий ташкилотлар томонидан Ўзбекистон учун квоталар ёки очиқ танловлар эълон қилинган тақдирда, хотин-қизлар орасидан муносиб номзодларни вакил сифатида ўрнатилган тартибда илгари суриш.

2021 августдан бошлаб доимий Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов), Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзаков), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Р. Маматов),
Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси, Молия вазирлиги (Т. Ишметов)
IV. Давлат ва жамият қурилишида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларнинг яратилганлиги ҳолатини ўрганиш, шунингдек жамиятда гендер тенгликнинг таъминланганлик даражасини аниқлашга қаратилган ижтимоий сўровларни ташкил этиш
31.

Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг раҳбарлик лавозимларига хотин-қизларни тайинлаш ҳолатини ўрганиш.

1. Гендер тенгликни таъминлаш соҳасидаги хорижий тажрибаларни ўрганиш, шу жумладан хорижий мутахассисларни жалб қилиш.

2021 йил сентябрь Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (О. Хасанов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Ж. Кучкаров), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов), Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия

2. Маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг раҳбарлик лавозимларига тайинланган хотин-қизлар орасида сўровномалар, интервью ўтказиш орқали уларнинг бир йиллик фаолиятини ўрганиш.

3. Маълумотларни умумлаштириш, таҳлил қилиш, унинг натижаларини ОАВда эълон қилиш.

2021 йил сентябрь
32.

Иқтисодиётнинг норасмий секторида хотин-қизлар ва эркакларнинг бандлиги, улар учун муносиб ва кафолатланган меҳнат шароитларининг яратилганлиги ҳолатини ўрганиш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи таҳлилий маълумотнома тайёрлаш:

олиб борилаётган ислоҳотларнинг ҳудудлардаги норасмий бандликка таъсири;

норасмий сектор иштирокчиларининг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимояланганлиги ва бошқалар.

2021 йил август Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (О. Хакимов)
33.

Хотин-қизлар ва эркаклар томонидан меҳнатга тўланадиган ҳақларида тафовутлар бўлган касбларни танлашлари борасидаги мавжуд ҳолатга чек қўйиш чораларини кўриш.

1. Аҳолида шаклланган хотин-қизлар ва эркаклар касблари борасидаги стереотипларни бартараф этиш, касб танлашда тенгликни тарғиб қилиш.

2021 йил июндан бошлаб доимий Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев), «Ўзбеккино» миллий агентлиги (Ф. Абдухоликов), МТРК (А. Ходжаев)

2. Кўп ҳақ тўланадиган соҳаларда (IT технологиялар, инженерлик, ихтирочилик, судьялик ва бошқалар) муваффақиятга эришган аёллар ҳақида ҳужжатли ва бадиий фильмлар, ижтимоий роликлар яратиш.

2021-2022 йиллар
34.

Давлат бюджети ва ҳудудий бюджетлардан гендер тенгликка эришишни ҳамда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг имкониятларни таъминлаш мақсадида маблағлар ажратилишини таҳлил қилиб бориш.

1. «Гендер тенгликка йўналтирилган бюджетлаштириш» услубий қўлланмасини ишлаб чиқиш.

2. Қўлланма асосида мониторинг ўтказиш, давлат бюджети (шу жумладан маҳаллий бюджет) маблағлари ажратилишини таҳлил қилиш.

3. Мониторинг натижаларини ОАВларда эълон қилиб бориш.

ҳар йил якунларига кўра Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Р. Маматов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Ж. Кучкаров),
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари
35.

Мамлакатда гендер тенгликнинг таъминланиши, олиб борилаётган ислоҳотларнинг натижадорлигини баҳолашга қаратилган туркум ижтимоий сўровларни ўтказиш.

1. «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлашда давлат ҳокимияти органларининг роли ҳақида».

2021 йил «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази . Рахимова)

2. «Гендер тенглик: хотин-қизлар ва эркакларни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар натижадорлигини баҳолаш».

3. «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларнинг кафолатлари тўғрисида»ги мавзуларида ижтимоий сўровларни ўтказиш.

2022 йил

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 28 майдаги СҚ-297-IV-сонли Қарорига
3-ИЛОВА

2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясининг

МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р Кўрсатгичлар номи Йиллар кесимида Масъул ижрочилар
Бирламчи кўрсаткич Оралиқдаги кўрсаткич Мақсадли кўрсаткич
Жорий ҳолат 2022 2025 2027 2030
1.

Сиёсий партияларда хотин-қизларнинг улуши (фоизда)

44 46 49 50 50 Сиёсий партияларнинг марказий кенгашлари
2.

Сиёсий партияларнинг раҳбарлик лавозимларида хотин-қизларнинг улуши (фоизда)

30 35 41 46 50 Сиёсий партияларнинг марказий кенгашлари
3.

Вазир ва вазирга тенглаштирилган лавозимларда хотин-қизлар улуши (сонда)

5 7 10 13 15 Вазирлар Маҳкамаси
4.

Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларида раҳбарлик (ҳокимлар) лавозимидаги хотин-қизлар улуши (сонда)

6 7 10 15 20
5.

Бошқарув лавозимларида ишловчи хотин-қизлар улуши (фоизда)

26 27 28 29 30 Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат статистика қўмитаси
6.

Судьялар орасида хотин-қизлар улуши (фоизда)

12 15 20 24 30 Судьялар
олий кенгаши
7.

Етакчи хотин-қизларни тайёрлаш бўйича амалга оширилган дастурлар сони

0 1 1 2 3 Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия, Давлат бошқаруви академияси
8.

Давлат бошқарув академиясида хотин-қизларнинг раҳбарлик кўникмаларини оширишга қаратилган дастурлар асосида ўқишни якунлаган хотин-қизларнинг улуши (фоизда)

5 7 9 12 15 Давлат бошқаруви академияси, Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия
9.

Ўзбекистоннинг чет мамлакатларидаги элчилари орасида хотин-қизларнинг улуши (сонда)

1 1 2 3 4 Ташқи ишлар вазирлиги
10.

Шаҳарларда таълим олиши лозим бўлган имконияти чекланган қизларнинг умумий сонидан мактаб таълимига қамраб олинган ушбу тоифадаги қизлар улуши (фоизда)

92,7 93 93,5 94,2 94,7 Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси
11.

Шаҳарларда таълим олиши лозим бўлган имконияти чекланган ўғил болаларнинг умумий сонидан мактаб таълимига қамраб олинган шу тоифадаги ўғил болалар улуши (фоизда)

93,9 94,2 94,8 95,8 96,4
12.

Қишлоқларда таълим олиши лозим бўлган имконияти чекланган қизларнинг умумий сонидан мактаб таълимига қамраб олинган шу тоифадаги қизлар улуши (фоизда)

90,8 91,5 92,2 93,1 94
13.

Қишлоқларда таълим олиши лозим бўлган имконияти чекланган ўғил болаларнинг умумий сонидан мактаб таълимига қамраб олинган шу тоифадаги ўғил болалар улуши (фоизда)

92,6 93,2 93,9 94,7 95,2
14.

Илмий, муҳандислик, ишлаб чиқариш ва қурилиш соҳалари битирувчилари орасида хотин-қизлар улуши (фоизда)

6 7 8 9 10 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси
15.

1 — 4 синфларда болаларда ўқиш ва математикани ўзлаштириш даражаси (фоизда)

98 99 100 100 100 Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Халқ таълими вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси
16.

5 — 9 синфларда ўқувчиларда адабиёт ва математикани ўзлаштириш даражаси (фоизда)

96 97 98 99 100
17.

Умумий ўрта таълим соҳасидаги ўқитувчилар орасида хотин-қизлар улуши (фоизда)

70,3 70 69,7 69,5 69 Халқ таълими вазирлиги,
Давлат статистика қўмитаси
18.

Умумий ўрта таълим соҳасидаги ўқитувчилар орасида эркаклар улуши (фоизда)

29,7 30 30,3 30,5 31
19.

Ўрта махсус, профессионал таълим соҳасидаги ўқитувчилар орасида хотин-қизлар улуши (фоизда)

44,5 44,5 47,5 49 50 Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги,
Давлат статистика қўмитаси
20.

Ўрта махсус, профессионал таълим соҳасидаги ўқитувчилар орасида эркаклар улуши (фоизда)

50,5 50,4 50,3 50,2 50
21.

Олий таълим соҳасидаги ўқитувчилар орасида хотин-қизлар улуши (фоизда)

40 42 45 47 50
22.

Олий таълим соҳасидаги ўқитувчилар орасида эркаклар улуши (фоизда)

60 58 56 53 50
23.

Нодавлат таълим муассасаларидаги ўқитувчилар орасида хотин-қизлар улуши (фоизда)

30 32 33 34 35 Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Давлат статистика қўмитаси
24.

Нодавлат таълим муассасаларидаги ўқитувчилар орасида эркаклар улуши (фоизда)

70 68 67 66 65
25.

Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга аёллар сони

1 411 1 750 2 250 2 850 3 700 Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Олий аттестация комиссияси,
Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, тасарруфида ОТМ ва ИТМ мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар
26.

Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга эраклар сони

4 154 5 100 6 400 8 100 10 150
27.

Фан доктори (DSc) илмий даражасига эга аёллар сони

271 450 650 950 1 400
28.

Фан доктори (DSc) илмий даражасига эга эркаклар сони

1 052 1 350 1 600 2 100 2 750
29.

Фертил ёшдаги аёлларни замонавий контрацептив воситалар билан қамраб олиш даражаси (фоизда)

47,4 47,5 47,5 47,6 47,8 Соғлиқни сақлаш вазирлиги
30.

100 000 нафар хотин-қизлар орасида ОИВ инфекцияси юққан аёллар интенсив кўрсаткичи

10,5 8,1 6,3 5,1 3,3 Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ОИТСга қарши кураш маркази
31.

100 000 нафар ўғил болалар (эркаклар) орасида ОИВ инфекцияси юққан эркаклар интенсив кўрсаткичи юққанлар сони

14,0 10,1 8,8 6,1 5,1
32.

Ретровирус терапиядан фойдаланаётган ОИВ инфекцияли аёллар (фоизда)

63.3 70 АРВТ билан таъминлаш 75 АРВТ билан таъминлаш 80 АРВТ билан таъминлаш 90 АРВТ билан таъминлаш
33.

Ретровирус терапиядан фойдаланаётган ОИВ инфекцияли эркаклар (фоизда)

58.3 70 АРВТ билан таъминлаш 75 АРВТ билан таъминлаш 80 АРВТ билан таъминлаш 90 АРВТ билан таъминлаш
34.

Аҳоли, айниқса ёшлар орасида ОИВ/ОИТС бўйича ўтказилган тарғибот тадбирлари миқдори

94 126 258 382 497
35.

Гендер жиҳатларни ҳисобга олинган ҳолда ижтимоий соҳадаги илмий тадқиқотлар сони (фоизда)

0 1 2 3 5 Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси, Фанлар академияси, тасарруфида ОТМ ва ИТМ мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар
36.

Юридик шахс ташкил этиб, унга раҳбарлик қилаётган хотин-қизлар улуши (фоизда)

12 15 17 20 25 Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси
37.

Иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш секторларида фаолият юритаётган хотин-қизларнинг улуши (фоизда)

7 9 11 13 15
38.

Қишлоқ хўжалиги, саноат, хизматлар кўрсатиш кесимида банд бўлган хотин-қизларнинг улуши (фоизда)

23 25 27 30 35
39.

Қишлоқ хўжалиги, саноат, хизматлар кўрсатиш кесимида банд бўлган эркакларнинг улуши (фоизда)

77 75 73 70 65

40.

Умумий банд бўлганлар орасида ўзини ўзи банд қилган хотин-қизларнинг улуши (фоизда)

32 34 36 38 40 Давлат солиқ қўмитаси
41.

Умумий банд бўлганлар орасида ўзини ўзи банд қилган эркакларнинг улуши (фоизда)

68 66 64 62 60
42.

Умумий бўлмаган соҳа қишлоқ хўжалиги бандлигида норасмий секторда банд бўлган хотин-қизларнинг улуши (фоизда)

17 19 21 23 25 Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
43.

Умумий бўлмаган соҳа қишлоқ хўжалиги бандлигида норасмий секторда банд бўлган эркаклар улуши (фоизда)

83 81 79 77 75
44.

Шахсий ерига (уй-жойига) эга бўлган аҳоли орасида хотин-қизларнинг улуши (фоизда)

3 4 5 6 7 Кадастр агентлиги
45.

Шахсий ерига (уй-жойига) эга бўлган аҳоли орасида эркакларнинг улуши (фоизда)

97 96 95 94 93
46.

Шаҳар ҳудудида хусусий мулк эгаси хотин-қизлар бўлган фирмалар улуши (фоизда)

7 9 11 13 15 Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги, Давлат хизматлари агентлиги
47.

Шаҳар ҳудудида хусусий мулк эгаси эркаклар бўлган фирмалар улуши (фоизда)

93 91 89 87 85
48.

Қишлоқ ҳудудида хусусий мулк эгаси хотин-қизлар бўлган фирмалар улуши (фоизда)

3 4 5 6 7
49.

Қишлоқ ҳудудида хусусий мулк эгаси эркаклар бўлган фирмалар улуши (фоизда)

97 96 95 94 93
50.

Якка тартибдаги тадбиркорлар орасида хотин-қизлар улуши (фоизда)

35 36 37 38 40 Савдо-саноат палатаси, Давлат хизматлари агентлиги
51.

Барча кўринишларда кам таъминланган ҳисобланувчи барча ёшдаги хотин-қизлар улуши (фоизда)

40 39 38 37 35 Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,
Давлат статистика қўмитаси
52.

Барча кўринишларда кам таъминланган ҳисобланувчи барча ёшдаги эркаклар улуши (фоизда)

37 36 35 34 33
53.

Мобиль телефонга эга бўлган хотин-қизларнинг улуши (фоизда)

62 63 65 67 70 Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси
54.

Мобиль телефонга эга бўлган эркакларнинг улуши (фоизда)

78 79 81 83 85
55.

Жамоат транспортидан фойдаланаётган хотин-қизлар улуши (фоизда)

87 88 89 90 91 Транспорт вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси
56.

Жамоат транспортидан фойдаланаётган эркаклаш улуши (фоизда)

87 88 89 90 91
57.

Расман ишсиз деб ҳисобланувчи хотин-қизларнинг улуши (фоизда)

12,8 12,5 12 11,5 11 Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси
58.

Расман ишсиз деб ҳисобланувчи эркакларнинг улуши (фоизда)

6,1 5,9 5,6 5,3 5,0
59.

Эркаклар ва аёллар меҳнатига ҳақ тўлашдаги фарқ (фоизда)

30 29 28 27 25 Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси

60.

ОАВда чоп этилган оилавий муносабатларда хотин-қизлар ва эркакларнинг ўрнини оширишга қаратилган материаллар сони

1190 1340 1480 1650 1780 АОКА,
ЎзА,
МТРК,
ЭОАВМА
61.

Болалар тарбиясига ижобий таъсир кўрсатувчи, уларнинг саводхонлигини оширишга кўмаклашувчи теледастурлар сони

3450 3700 3900 4100 4300 МТРК,
ЭОАВМА