Иқлим ўзгариши муаммосини ҳал этиш бўйича бизнинг қарашларимиз
2015 йилда 196 та давлат, жумладан, Ўзбекистон иқлим ўзгаришига қарши курашиш бўйича Париж битимини қабул қилди. Унинг асосий мақсади глобал ўртача ҳароратнинг ошишини 2 °C дан анча паст ушлаб туриш ва ҳароратнинг саноат давригача бўлган даражадан 1,5°C гача кўтарилишини чеклаш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттириш орқали иқлим ўзгариши таҳдидига қарши туришдир.
Иссиқликни саноат давригача бўлган даражадан 1,5°C дан паст даражада ушлаб туриш иқлим ўзгаришининг энг оғир ва қайтарилмас таъсирини чеклаши мумкин. Бунинг учун 2030 йилга келиб глобал иссиқхона газлари ташламаларини икки баробар камайтириш ва 2050 йилга келиб уларни нолга етказиш керак. Ноль эмиссияга барча иссиқхона газлари ташламаларини максимал даражада камайтириш билан эришилади, одатда камида 90%га, ташламалар компенсациялари эса фақат камайтириш мумкин бўлмаган ташламалар учун қўлланилади.
Юқори даражадаги ташламалар билан соҳасида фаолият юритаётган “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти иқлим ўзгаришига қарши курашда муҳим роль ўйнаши мумкин, шунинг учун у дунёни 1,5°C сценарийси томон ўтиш бўйича оъз олдига улкан иқлим мақсадларини қўйган: “Биз “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида “тоза ноль”га эришиш учун 2050-йилга келиб иссиқхона газлари ташламаларини 90% га камайтиришга интилмоқдамиз. Бизнинг яқин ва узоқ муддатли ташламаларни камайтириш бўйича ўз олдимизга қўйган мақсадларимиз глобал исишни 2°C дан анча паст даражада чеклаш билан мос келади, бу эса Париж келишувини бажаришга имкон беради.
Биз 2050 йилга келиб ташламаларнинг ноль даражага етказилишига эришишни мақсад қилганмиз
1-бўлим: «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамиятининг қарашлари
Иссиқхона газлари ташламаларини қисқартириш юзасидан бизнинг мақсадларимиз 1-3-кўламлардан келиб чиққан ҳолда аниқланади ва кам углеродли ривожланиш концептсиясига асосланади.
1-кўламдаги ташламалар - бу биз эгалик қиладиган ёки назорат қиладиган манбалардан ҳосил бўладиган тўғридан-тўғри ташламалардир. 1-кўламдаги одатий чиқиндиларимиз табиий газни риформинг қилиш ва азот кислотасини ишлаб чиқаришдан иборат. 2-кўламдаги ташламалар — бу сотиб олинган энергиядан фойдаланиш натижасида атмосферага чиқариладиган билвосита ташламалардир. Одатда, 2-кўламдаги ташламалар табиий газнинг ёниши натижасида юзага келади, ундан биз сотиб оладиган электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилади. 3-кўламдаги ташламалар қийматни яратиш занжиримизда юзага келадиган ва бизнинг бевосита назоратимиздан ташқарида бўлган барча бошқа билвосита ташламаларни ўз ичига олади. Одатда, 3-кўламдаги ташламалар табиий газни қазиб олиш ва тақсимлаш жараёнидаги таъминот занжиримизда ва биз сотадиган ўғитлар ва кимёвий моддаларни ташиш ва тарқатиш натижасидаги таъминот занжиримизда, шунингдек, бизнинг охирги фойдаланувчиларимиз томонидан тупроққа қўлланганда ўғитларимиздан фойдаланиш натижасида юзага келади.
Ташламаларни камайтириш мақсадли коʼрсаткичларини белгилаш учун биз паст углеродли йўл моделини ишлаб чиқдик. Кам углеродли йўл модели юмшатиш чораларини амалга ошириш орқали декарбонизация мақсадларимизга қандай эришишимизни белгилайди. Бу йўл а) сиёсатлар, технологиялар, инвестициялар ва б) тегишли ПГ ташламалари йўллари ва уларни қисқартириш усулларидан иборатдир.
Ташламаларни қисқартириш бўйича ўз мақсадларимизга эришиш учун биз ташламаларни камайтириш юзасидан қуйидаги бешта чораларнинг амалга оширилишини баҳолаймиз: