“Навоийзот” АЖ ходимлари хайрия акциясида иштирок этишди

// 29 mart 2024 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (625.24 KB)

Яхшилик вақт, макон, замон танламайди. Ўзгалар саломатлиги, тақдирига бефарқ бўлмаслик меҳр-оқибат намунасидир.  Қон донорлари касаллик, бахтсиз ҳодиса натижасида ҳаёти хавф остида қолган  беморларга беғараз ёрдам кўрсатадиган ана шундай саховатпеша инсонлар сафида.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки икки ойи мобайнида 2253 нафар фуқаро қон донори сифатида беморларга беғараз ёрдам кўрсатди. Натижада 1154 литр миқдоридаги қон заҳираси яратилди.

Қон донори ҳар гал марказга келганида дастлаб ўз саломатлиги ҳақида маълумотга эга бўлади. Қондаги гемоглабин миқдори, юқумли хасталикларга чалиниш хавфи бор ёки йўқлиги аниқланади.

“Навоийзот”АЖ ходимлари мунтазам равишда беғараз донорлар сафида хайрия тадбирларида фаол иштирок этишади. Бу гал 20 нафарга яқин кимёгарлар ташаббус кўрсатиб, қайсидир фуқаронинг саломатлигини мустаҳкамлаш ва ҳаётини сақлаб қолишга ҳисса қўшдилар.

"НАВОИЙЗОТ" АЖ АХБОРОТ ХИЗМАТИ