“Миллий қадриятлар сайли” адабий-маърифий ҳафталиги бўлиб ўтмоқда

// 24 aprel 2024 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (1.32 MB)

Айни кунларда пойтахтимизда “Миллий қадриятлар сайли” адабий-маърифий ҳафталиги бўлиб ўтмоқда. 

Адиблар хиёбонида ҳафталик доирасида кўплаб маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Тадбирларда талабалар томонидан фолклор халқ оғзаки ижодидан чиқишлар, адиблар ҳаёти ва ижодига бағишланган саҳна кўринишлари намойиш этилмоқда. 

Шунингдек, шеърхонлик ва ғазалхонлик кечалари, миллий урф-одатларимиз, куй-қўшиқ ва қадриятларимизни ўзида тараннум этган чиқишлар, кўргазмалар бўлиб ўтмоқда. 

Шу билан бирга, миллий спорт мусобақалари ҳам ўтказилмоқда.

"Ўзкимёсаноат" АЖ Матбуот хизмати