Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети талабалари иштирокида тадбир ташкил этилди

// 11 fevral 2020 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (197.58 KB)

“Жиззах пластмасса” АЖ ва андеррайтер компанияси “Portfolio Investment” МЧЖ ҳамкорлигида Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетида “Жиззах пластмасса” АЖнинг IPO обуна кампанияси юзасидан университет ўқувчилари ва талабаларига семинар (Роуд Шоу) ўтказилди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 апрелдаги “Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4265-сонли ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 апрелдаги “Фонд биржасида акцияларнинг бирламчи ва икиламчи оммавий таклифларини ўтказишни ташкил этиш тўғрисида”ги 358-сонли қарорларини ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Дастлабки босқичда “Жиззах пластмасса” АЖ (IPO) устав капиталининг 25 фоизигача бўлган миқдорда қўшимча акциялар чиқариб, жамият акцияларини биринчи очиқ таклиф қилиш орқали маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб этиш белгиланган.

Семинар давомида жамиятнинг молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари, инвестицион салоҳиятлари, жамиятда IPO юзасидан чиқарилган акцияларни тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати