Дўстона учрашув

// 16 aprel 2024 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (699.55 KB)

Бугун “Деҳқонобод калий заводи” АЖ ҳамда “Навоийзот” АЖ ёшлари билан ўзаро дўстона учрашув бўлиб ўтди.

Меҳнат хавфсизлиги йўриқномасидан сўнг меҳмонлар “Деҳқонобод калий заводи” АЖ таркибий бўлинмалари фаолияти ҳамда ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишиб чиқишди.

Учрашув давомида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури борасида мулоҳазалар юритилди.

Шунингдек, тармоқ корхона ёшлари ўртасида келгусида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, ишлаб чиқариш, кимё саноатини ривожлантиришга қаратилган таклиф, тажриба ва ғоялар алмашилди.

Ёшлар ўртасида ташкил этилган учрашув қизиқарли ва янгиликларга бой бўлди.

“Деҳқонобод калий заводи” АЖ Матбуот хизмати