Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги кимё саноат маҳсулотларининг 27-март санасидаги савдо якунлари

// 27 mart 2024 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (532.9 KB)

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги ўз савдо майдончаси орқали ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотлари савдосининг 2024-йил 27-март санасидаги якуни бўйича маʻлумотларни тақдим этади.

Жорий йилнинг 27-март куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали жами 9 434,2 тонна 30 051,4 млн сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Ўтган куни бу кўрсаткич юқори бўлган, яʻни 26-март куни 38 619,9 млн сўмлик 12 121,1 тонна минерал ўғитлар сотилган.

Биржа савдоларига ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган аммиакли селитра, карбамид, сулфат аммоний, аммофос, ПС-Агро, калийли ўғитлар, суперфосфат азот-фосфорли ўғит каби маҳсулотлар қўйилди. Савдога қўйилган минерал ўғитлардан аммиакли селитра энг кўп сотилган маҳсулот бўлиб, сотувнинг 63,9 фоизини ташкил этди.

Шунингдек, “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан минерал ўғитлардан ташқари бугунги кун саноатида кенг қўлланилаётган ПВХ, каустик сода, формалин, натрий гипохлорид, калсинацияланган сода, азот кислотаси ва суюқ кислород каби бир қатор кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Улар ҳам доимий равишда биржа савдоларига қўйиб борилади.

27-март куни жами 2 920,2 млн сўмлик бошқа турдаги кимё маҳсулотлар сотилди. Ўтган куни бу кўрсаткич юқори бўлган, яʻни 26-март куни 10 521,9 млн сўмлик бошқа турдаги кимё маҳсулотлари сотилган. Сотувнинг асосий қисмини, яʻни  20 фоизини калцинацияланган сода маҳсулоти ташкил этди.

Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги “Ўзкимёсаноат” АЖ савдо майдончаси орқали ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар савдоси бўйича барча маʻлумотларни www.uzkimyosanoat.uz расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги https://t.me/uzkimyosanoat ва https://www.facebook.com/uzkimyosanoat/ расмий саҳифалари орқали олишингиз мумкин.

Маҳсулотларни етказиб бериш ва уларнинг сифат даражаси бўйича таклиф ва эʻтирозларингиз бўлса, (78) 140-74-48 ишонч телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати