"Аёл ва баҳор" кўрик-танлови ўтказилди

// 23 aprel 2024 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (944.42 KB)

Жорий йилнинг 18-апрел куни "Максам-Чирчиқ" АЖда "Аёл ва баҳор" кўрик-танлови ўтказилди ва унда корхонанинг 14 нафар ходимлари иштирок этишди. Кўрик-танловда иштирокчилар 4 та шарт асосида ўзаро беллашишди ва якунда: 
     1-ўринни "АС ва СК" ишлаб чиқариши ходими-Навбаҳор Исамова;
     2-ўринни Қурилиш бошқармаси ходими-Фотима Адизова;
     3 -ўринни Санитар лабораторияси цехи ходими-Муяссар Азметова  эгаллади.
Тадбир сўнггида ғолиб ва совриндорларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

 

"Максам-Чирчиқ" АЖ Матбуот хизмати